UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  22 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  17 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  376 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  11 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди? Янгиликлар

"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган 2 марказий қарама-қаршилик бироздан сўнг старт олади.

Самарқандда "Динамо" – "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" – "Насаф" учрашувлари олдидан сербиялик собиқ футболчи, ўзбекистонлик мухлисларга таниш бўлган Боян Миладинович фикрларини билдирди. 

"Динамо" бу йил ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда, лекин бугун "Пахтакор" ютса керак деб ўйлайман. Агар "шерлар" 3 очко қўлга кирита олмаса, чемпионлик учун имкониятларни буткул йўқотади. Ғалаба бу йўлдаги курашни сақлаб қолишига туртки бўлади. 

"Нефтчи" – "Насаф" ўйини қизиқарли бўлади. Фарғоналиклар ўтган ўйинда сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди. "Насаф" дуранг ўйнади. Буни қарангки, "Нефтчи" ҳам чемпионлик учун рақибини қувиб келмоқда. Улар ғалаба қозонган тақдирдагина интрига сақланиб қолиши мумкин. Акс ҳолда "Насаф"нинг ютуғи чемпионликка ташланган катта қадам бўлади. Фикримча, бу жамоалар охирги турга қадар олтин медаллар учун курашишади. Ўзбекистон чемпионатида бугун жуда қизиқарли кун бўлишини кутяпман", – дейди Боян Миладинович.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" – "Насаф" беллашуви 19:00 да, "Динамо" – "Пахтакор" қарама-қаршилиги эса 20:00 да бошланади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика