UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  201 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  5 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Бугун Осиёнинг 42та терма жамоаси Париж Олимпиадаси учун курашни бошлайди Янгиликлар

Бугун Осиёнинг 42та терма жамоаси Париж Олимпиадаси учун курашни бошлайди

Бугун, 6 сентябрь куни Осиё қитъасида кейинги йил Қатар мезбонлик қиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги учун саралаш баҳслари старт олади.

2024 йил 15 апрелдан - 3 майгача бўлиб ўтадиган Осиё кубогида дастлабки учта ўринни эгаллаган 3 терма жамоа Париж Олимпиадасида Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қилади. Бугун Осиё кубоги учун саралаш бошланади. 

Саралашда жами 11та гуруҳда жами 42та терма жамоа 15та йўлланма учун курашади. Сўнгги 16-йўлланма мезбон Қатар учун ажратилган.

9та гуруҳда 4тадан, 2та гуруҳда эса 3тадан жамоа иштирок этади.

11та гуруҳда биринчи ўринни олган 11та жамоа Осиё кубогига йўлланма олади. Яна 4та йўлланма эса гуруҳларда энг яхши натижага эришган иккинчи ўрин соҳибларига насиб қилади. Иккинчи ўринлар ўртасидаги энг яхши натижа қайд этган жамоаларни аниқлашда гуруҳда 4-ўринни олган жамоалар билан ўйинлар бекор қилинади. Сабаби "B", "I" ва "K" гуруҳларида 3тадан жамоа бор. Аслида "B" гуруҳида Қатар ҳам бор, лекин унинг ўйинлари ўртоқлик даражасига тенглаштирилган ва гуруҳ жадвалига таъсир қилмайди.


"А" гуруҳи -
Иордания, Сурия, Уммон, Бруней

"B" гуруҳи - Корея Республикаси, Мьянма, Қирғиз Республикаси, (Қатар)

"C" гуруҳи - Вьетнам, Сингапур, Яман, Гуам

"D" гуруҳи - Япония, Баҳрайн, Фаластин, Покистон

"E" гуруҳи - Ўзбекистон, Эрон, Гонконг, Афғонистон

"F" гуруҳи - Ироқ, Кувайт, Тимор Лесте, Макао

"G" гуруҳи - БАА, Ҳиндистон, Мальдив, Хитой

"H" гуруҳи - Таиланд, Малайзия, Бангладеш, Филиппин

"I" гуруҳи - Австралия, Тожикистон, Лаос

"J" гуруҳи - Саудия Арабистони, Камбоджа, Ливан, Монголия

"K" гуруҳи - Туркманистон, Индонезия, Хитой Тайпейи

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика