Бугун Мочинов шогирдларининг ўйини бор
20 авг 2014 15:17
Янгиликлар
Бугун Мочинов шогирдларининг ўйини бор
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси бугун Тошкентда охирги ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Александр Мочинов бошқараётган жамоанинг бугунги рақиби “Бунёдкор” ўринбосарлари бўлади. Учрашув 17:00да “Бунёдкор” стадионининг қўшимча майдонида бошланади. Мочинов шогирдлари 17 август куни Қибрайда “Пахтакор” ёшларига қарши майдонга тушиб, 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 24 август куни Малайзияга жўнаб кетишади ва у ерда мезбонларга қарши иккита назорат баҳси ўтказишади. Шундан сўнг ўсмирларимиз Малайзиядан тўғри Таиландга йўл олишади. Чунки бу мамлакатда 6 сентябрдан бошлаб навбатдаги Осиё чемпионати старт олади. Ўсмирларимиз “C” гуруҳида Непал, КХДР ва Қувайтга қарши майдонга тушишади.

championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар