UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  1 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Бугун Гампер Кубоги учун "Барселона" ва "Шапекоэнсе" кураш олиб боради Янгиликлар

Бугун Гампер Кубоги учун "Барселона" ва "Шапекоэнсе" кураш олиб боради

Теглар :  Шапекоэнсе
Бугун тунда "Барселона" ҳамда "Шапекоэнсе" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Ушбу баҳс Жоан Гампер Кубоги доирасида ўтказилмоқда. Бугун Гампер Кубогининг 52-турнири ўтказилади.

Жоан Гампер ўзи ким?

1877 йил 22 ноябрь куни Швейцариянинг Винтертур шаҳрида туғилган спортчи Жоан Гампер "Барселона" асосчиси, унинг футболчиси ва президенти ҳисобланади. 1966 йилдан бери Каталония клубининг асосичиси шарафига Жоан Гампер Кубоги ўтказилади. 1966-1996 йилгача ушбу мусобақада 4 жамоа иштирок этар эди, бироқ 1997 йилдан сўнг турнирда фақат 2 та клуб қатнашиши белгилаб қўйилди.



Нега "Шапекоэнсе"?

2016 йилнинг 28 ноябрь куни Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби футбочи, мураббий ва ходимлари учиб кетаётган самолёт Колумбияда ҳалокатга учради. Воқеа натижасида 71 киши оламдан кўз юмди. Ушбу трагедиядан сўнг Каталония клуби "Шапекоэнсе"ни ушбу турнирга таклиф этди. Бразилия жамоаси "Барселона"га қарши баҳсда авиаҳалокатда вафот этганлар хотирасига бағишлаб 71 юлдуз туширилган оқ формаларда тўп тепишади.



Ҳозиргача Гампер Кубогида "Барселона" 39 маротаба ғалаба қозонган. Германиянинг "Кёльн" клуби ушбу турнирда 2 маротаба зафар қучган. "Уйпешт", "Боруссия" М, "Интернасьонал", "Порту", "Мехелен", "Тенерифе", "Валенсия", "Ювентус", "Манчестер Сити" ва "Сампдория" Гамер Кубогида бир мартадан зафар қучишган.




Баҳс Тошкент вақти билан 23:30да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика