UZ

Сўнгги янгиликлар

02:09Лига 1. "Ренн" "Монако"ни, "Ланс" "Бордо"ни битта тўп фарқи билан мағлубиятга учратди  0 02:03Ла Лига. Аспаснинг дубли "Сельта"га "Валенсия" устидан ғалаба келтирди ва бошқа натижалар  0 01:54ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин  6 01:52АПЛ. Захирадан майдонга туширилган Нкетиа "Арсенал"га ғалаба олиб келди  8 01:42А Серия. "Рома" иштирокидаги ўйинда ҳисоб очилмади   1 01:25"Интер" Асамоадан қутулмоқчи   0 00:55"Барселона" ўз футболчисини "Альмерия"га ижарага берди   0 00:34МЮ 6 йил ичида илк бор АПЛни мағлубият билан бошлади   3 00:09"Барселона" Гризманнинг голи эвазига "Эльче"ни мағлубиятга учратиб, 43-марта Гампер Кубогини қўлга киритди   4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 23:49Беллингем – Бундеслигадаги энг ёш ассистент, у 17 ёшда!   2 23:30Бундеслига. Дортмунднинг "Боруссия"си "Боруссия М"га ҳеч қандай имконият қолдирмади, Холанддан дубль   4 23:27АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди  126 23:24АПЛ. "Арсенал" – "Вест Хэм". Таркиблар эълон қилинди   12 23:18А Серия. "Верона" – "Рома". Таркиблар маълум   0

Футболдаги энг машҳур авиаҳалокатлар: “Пахтакор”, "Торино", “Манчeстeр Юнайтeд”, “Шапекоэнсе” ва бошқалар Янгиликлар

Футболдаги энг машҳур авиаҳалокатлар: “Пахтакор”, "Торино", “Манчeстeр Юнайтeд”, “Шапекоэнсе” ва бошқалар

Биз ҳаммамиз футбол "миллионлар ўйини" эканлигидан хабардормиз.

Кўпчилик жамоанинг таниқли бўлиши учун бир нечта қийинчилик ва синовлардан ўтишлари керак: мамлакат чемпионлиги ёки кубоги, қитъа ёки жаҳон чемпионлиги, жамоанинг футболчиси дунё юлдузига айланиши керак ёки "Фэйр Плей" мукофотига сазовор бўлиш лозим. Аммо бугун бу ҳақда эмас. Бугун биз сизга, ҳеч қачон ўз хоҳишига кўра машҳур бўлишнишни истамаган йўл, яъни самолёт ҳалокати туфайли машҳур бўлишни истамаган жамоалар ҳақида ёзамиз. Афсуски, авиаҳалокатга учраган жамоаларнинг рўйхати жуда кўп, аммо биз сизга энг машҳурлари ҳақида айтиб берамиз...

“Торино" ФК 1949 йил 4 май

1940-йиллар Торино футбол клуби Италия чемпионатининг супер клуби эди. 1946-48 йилларда кетма-кет уч маротаба мамлакат чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритган жамоанинг сардори Валентино Маццола (Сандро Маццоланинг отаси) эди.

1949 йил 3 майда Лиссабонда "Торино" ва "Бенфика" ўртасида ўйин бўлиб ўтди, унда Италия жамоаси Португалия клубига 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Баҳснинг эртасига "Торино" Лиссабондан уч двигателли Фиат Г.212CП самолётида учди. Бортда самолётнинг 4 экипаж аъзосидан ташқари "Торино"нинг 18 ўйинчиси, бир нечта клуб раҳбарлари ва журналистлар (жами 31 киши) бўлган.

Самолёт Барселонада ёнилғи қуйиш учун оралиқ тўхтади ва у ерда “Торино” футболчилари “Милан”даги рақиб дўстлари билан учрашишди. “Милан” Мадридга парвоз қилишди. Улар “Торино” жамоасининг футболчиларини тирик кўрган сўнгги инсонлардан эдилар.

Соат 17:00 да, Турин аэропортидан тахминан 12 километр узоқликда самолёт туман кучайган зонага кирди, бу эса учувчиларнинг осмонда йўналишини йўқотишига олиб келди. Соат 17:05 да лайнер Базилика тепалигида қурилган Суперга Базилика (Басилиcа ди Суперга)нинг чап қанотига тегди ва юқори тезликда ерга қулаб тушди. Самолёт бортидаги барча 31 инсон ҳалок бўлди. "Торино"дан бир футболчи тирик қолган эди - Лауро Тома. У жароҳати туфайли “Бенфика” билан ўйинга учмаган ва уйда қолганди.

Авиаҳалокатдан олдин Турин клуби Италия чемпионатининг пешқадамлик қилаётганди ва турнир тугашига бор йўғи 4 тур қолганди. Шунинг учун ҳалокатдан сўнг клуб раҳбарияти захирадан шошилиб йиғилган ёш футболчилар, ёшлар ва ёшлар жамоалари жамоани чемпион қилиш учун бор кучларини сарфлашди. Натижада, улар муваффақият қозонишди (рақиблари - "Фиорентина", "Женоа", "Сампдория" ва "Палермо" - ҳурмат белгиси сифатида "Торино"га қарши ёшлар таркибини майдонга туширишди ва "Торино" 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди). “Торино” клубининг вафот этган барча 18 аъзоси 1949 йилда Италия чемпиони сифатида тарихга мухрланишди.
 


"Манчестер Юнайтед" 6 февраль 1958 йил
Бу авиаҳалокатнинг тарихи 1955 йил апрель ойида, УEФА Европа чемпионлар кубогини таъсис этган пайтда бошланди. Англия Футбол Лигаси котиби Алан Хардеккер "Англия футболи ва умуман футбол манфаатларига бўлган ташвиш"ни айтиб, ўша пайтдаги Англия чемпиони Лондоннинг "Челси" клубини ушбу мусобақада иштирок этишни таъқиқлади. Кейинги мавсумда Англия чемпионлиги "Манчестер Юнайтед"га насиб этди ва жамоанинг бош мураббийи Матт Басби ва Харолд Хардман ("Манчестер Юнайтед" раиси) Англия Футбол Ассоциацияси раиси Стенли Росе кўмагида Англия Футбол Лигасининг Англия чемпионини Европа чемпионлар кубогида қатнашиш ҳақидаги тақиқни енгиб "Манчестер Юнайтед" клубини Европа футбол турнирида ўйнаган биринчи инглиз клубига айлантиришди.

Ички чемпионатда кетма-кет иккинчи маротаба Англия чемпионлигига эришган "Манчестер Юнайтед" 1957/58-йилларда навбатдаги Европа чемпионлар кубогига йўлланмани қўлга киритди. Англия чемпионатидаги баҳсларр шанба кунлари бўлиб ўтиши ва Европа чемпионлар кубогидаги ўйинлар эса ҳафтанинг ўртасида бўлиб ўтиши сабабли клуб барча ўйинларни давом эттириш учун самолёт орқали қатновларни амалга ошириши керак эди, аммо ўша пайтда ҳаво қатнови юқори хавфли тоифага кирган вақтлар эди. Бордию клуб парвоз қилишдан бош тортса, Англия чемпионатидаги ва Европадаги ўйинларнинг уйғунлашуви мураккаблашади ва Алан Хардеккернинг қўрқувлари оқланади, Басби эса парвозни танлади.

Европа чемпионлар кубогининг саралаш босқичида Дублиннинг “Шомрок Роверс” устидан ғалаба қозонганидан сўнг биринчи турда Праганинг “Дукла”сини ҳам мағлуб этган "Манчестер Юнайтед" чорак финалга йўл олди. Чорак финалда Белграднинг "Срвена Звезда" 1958 йил 21 январь куни Олд Траффорд стадионида бўлиб ўтган биринчи ўйинда "қизил иблислар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган “қизил иблислар”ни 5 февраль куни Белградда бўлиб ўтиши керак бўлган жавоб учрашуви кутиб турар эди.

Англия чемпионатидаги ўйинларни ўтказиб юбормаслик ва шу билан бошқа узоқ сафарларни амалга оширмаслик учун “Қизил иблислар” "Срвена Звезда"га қарши учрашувга Манчестердан Белградга БE609 чартер рейсини брон қилди ва учрашувда 3:3 ҳисобида дурранг қайд қилган ҳолда, "Юнайтед" ярим финал йўлланмасини қўлга киритди (умумий ҳисоб 5:4).

Белграддан жўнаш "Юнайтед”нинг Жонни Берри паспортини йўқотгани сабабли бир соатга кечиктирилди ва самолёт Белграддан йўлга чиққанидан сўнг Мюнхен аэропортига қўниб, ёқилғи тўлдириш учун режалаштирилган тўхташни амалга оширди.

Мюнхендан учишга ҳаракат қилган самолёт учиш-қўниш йўлагининг охиригача парвоз қилишга уринди, шундан сўнг учувчилар бошқарувни йўқотишди ва самолёт аэропорт панжарасига бориб урилган ҳолда учиш-қўниш йўлагидан 300 метр нарида жойлашган бир уйга қулади. Самолёт ҳалокати туфайли 20 кишининг, жумладан "Манчестер Юнайтед" нинг 7 нафар футболчисининг ўлимига сабаб бўлди. Аммо бу сўнгги ўлим эмас эди, ҳалокатдан бироз вақт ўтиб яъни 21 февраль куни касалхонада даволанаётган, Данкан Эдвардс авиаҳалокатда олган жароҳатларидан сўнг вафот этди.

Фалокатдан кейин "Юнайтед" фақат бир бор Англия чемпионати ўйинларида ғалаба қозонди, шунинг учун улар чемпионлик пойгасидан чиқган ҳолда мавсумни тўққизинчи ўрин билан якунлашди. Шунингдек "Юнайтед" Англия кубоги финалига қадар этиб борди, аммо "Болтон"га 2:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва шу билан бир қаторда "Олд Траффорд"да "Милан"ни Европа чемпионлар кубоги ярим финалида мағлуб этди, аммо Сан-Сирода бўлиб ўтган жавоб учрашувида "Милан" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва “қизил иблислар” финалдан умидларини узишди.

1957-58 мавсумда кетма-кет учинчи маротаба Европа чемпионлар кубогини ютган "Реал" Мадрид жамоаси ҳурмат белгиси сифатида кубокни "Манчестер Юнайтед"га тақдим этишни таклиф қилди (бу таклифни “Црвена Звезда” ҳам қўллаб-қувватлаган), аммо бу таклиф УEФА томонидан қўллаб-қувватланмади.

1958/59-йилги мавсумда Басби клубнинг бош мураббийи лавозимига қайтди ва "Busby Babes"нинг янги авлодини, жумладан Жорж Бест ва Деннис Лоуни тарбиялашни бошлади. Фожеа юз берганидан 10 йил ўтгач, 1968 йилда Юнайтед финал ўйинида Португалиянинг "Бенфика" клубини мағлубиятга учратиб, Европа чемпионлар кубогини ютди. Самолёт ҳалокатида омон қолганлардан икки футболчи Бобби Чарльтон ва Билл Фолкс бу баҳсда қатнашган эди.

“Басби Болалари” “Црвена Звезда” билан жавоб учрашувидан олдин (ҳалокат олдидаги сўнгги ўйин)



Дания терма жамоаси 16 июл 1960 йил
1960 йилда футбол бўйича Дания терма жамоаси Римдаги Олимпия ўйинларида йўлланмани қўлга киритди. Шу муносабат билан Дания терма жамоасининг саккиз нафар ўйинчиси Олимпия терма жамоасида жой олиш учун Хеннингдаги учрашувга учишди. Бу футболчилардан учтаси рўйхатга олдиндан танлаб олинган, бештаси ёшлар жамоаларидан бўлиб, мураббийлар жамоасига ижобий таассурот қолдириш учун сўнгги имкониятга тайёрланмоқда эдилар. Самолётда парвоз этган барча футболчилар ҳаваскор ҳисобланар эдилар (яъни улар бошқа асосий касбга эга), чунки Данияда профессионал футбол деярли қўллаб-қувватланмаган ва чет эл клубларида ўйнаш футболчиларни Дания терма жамоасига жалб қилишни тақиқлаш билан таҳдид қилинар эди.

Худди шу ўйин учун иккинчи самолёт яна тўрт нафар ўйинчи ёшлар жамоасининг ўйинчилари - Эрик Дуреборг, Ханс Кристиан Андерсен, Бент Ёргенсен ва Бжарне Эклундларни етказиб берган эди. Бундан бироз олдин, ёшлар жамоасининг аъзоси Дуреборг жирканч хулқ-атвори туфайли рейсдан четлатилгани, бу ёш ўйинчининг ҳаётини сақлаб қолишига сабаб бўлди.

Авиаҳалокатдан сўнг Дания футбол ассоциацияси Дания терма жамоасини Олимпия мусобақасидан чиқариш масаласини муҳокама қилди, аммо кейин бу таклиф рад этилди ва терма жамоа Римга йўл олди ҳамда Олимпия ўйинларида фақат кучли ва номдор Югославияга мағлуб бўлиб, кумуш медалларни қўлга киритишди


“Грин Гросс” 3 апрель 1961 йил
Чили давлатида 1961 йил бошида бутун мамлакат бўйлаб футболнинг кенг тарқалиши сабабли, ҳар хил кенгликдаги клубларни ўз ичига олган ҳолда, Чили Футбол Ассоциацияси Чили кубоги ёки очиқ чемпионатини ташкил қилди. “Грин Гросс” клуби ушбу турнирнинг биринчи босқичда “Озорно” жамоаси билан тўқнашиб, биринчи баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этиб, иккинчи ўйинда минимал ҳисобда ютқазди ва натижада у турнирни тарк этди.
Баҳсдан сўнг 1961 йил 3 апрелда жамоанинг бир қисми Сантьягога қайтмоқчи бўлган самолёт Лас-Анимас тепалигида қулаб тушди ва унинг барча экипаж аъзолари - футболчилар, мураббийлар штаби, ҳакамлар ва менежерлар ҳалок бўлди. Ушбу авиаҳалокат “Яшил Хоч фожиаси” номи билан маълум.

Фожиа мамлакатни ва айниқса футбол оламини ларзага солиб, Чилида футбол оламининг ўзаро келишувнинг дастлабки белгиларини келтирди ва халқаро қўллаб-қувватлаш билан бирдамлик ёрдамлари амалга оширилди.
Ўша йилги Чили кубоги авиаҳалокатда вафот этган жамоа шарафига 1961 йил “Чили Яшил Хоч кубоги” деб номланди.

"Стронгест" 26 сентябрь 1969 йил
1969 йил 26 сентябрь куни ўша вақтлардаги энг кучли жамоаларидан бири Боливия чемпиони “Стронгест” Санта-Круздан Ла Пасга йўловчи самолётида учиб кетди.

Лайнер Анд тоғлари устидан учишни бошлаганда, диспетчерлар билан радио алоқаси узилди ва бир соатдан кейин самолёт радардан ғойиб бўлди. Унинг парчалари офатдан кейинги куннинг эртасига кечқурун топилди ва тергов комиссиясининг текширувлари ҳеч қандай аниқликли келтиби бермади ва фожианинг аниқ сабабини аниқлашнинг иложи бўлмади. Самолёт бортида ёнғин содир бўлиши мумкинлиги ва борт ичи тутун билан тўлгани ҳамда учувчиларни фавқулодда қўнишга мажбур қилганлиги кейинчалик аниқланди. Қор ва тутун туфайли самолёт Чокетанга тоғига қулаб тушди, самолётнинг вайроналарини топган кончилар ҳеч кимни тирик топа олмаган эдилар.
Фожиа ортидан "Стронгест" жамоаси Бразилия, Чили ва Аргентина футбол федерацияларидан ёрдам олгач, жамоага собиқ футболчилари ҳам қўшилишди. Беш йилдан сўнг, 1974 йилда "Стронгест" Боливия чемпиони бўлди.




Суринам жамоаси 7 июнь 1989 йил
1989 йилнинг июнь ойида аждодларининг келиб чиқиши Суринамдан бўлган бир гуруҳ голландиялик футболчилар Суринамдаги турнирга таклиф этилишди ва у ерда маҳаллий жамоаларга қарши ўйнашни режалаштиришди. Самолёт Амстердамдан қўзғалди ва Суринам пойтахти Парамарибо аэропортига қўнишга рухсат олди.

Бироқ самолёт 25 метр баландликдан қўнишни амалга ошираётган вақтда қўниш траекториясини нотўғри ҳисоблаган учувчининг хатоси туфайли дарахтни ўнг қаноти билан урилиб ерга қулади. Авиаҳалокатдан сўнг қора қутини очганда самолёт капитани Рожерснинг сўнгги сўзлари "Бўлди бу охири, биз ўлдик" эди.

Авиаҳалокат туфайли 176 киши ҳалок бўлди. Суринам жамоасидан фақатгина уч ўйинчи тирик қолган эди - Рууд Гуллит, Франк Райкаард ва Аарон Винтер мавсумга тайёргарлик кўриш учун клубларини тарк этмасдан, Суринамга учишмаган эди.



Замбия терма жамоаси 27 апрель 1993 йил
1994 йил Жаҳон Чемпионати саралаши доирасидаги Сенегал терма жамоаси билан баҳси учун Замбия терма жамоасини олиб кетаётган самолёт Дакарга учди ва мўлжал бўйича уч бор ёқилғи қуйиш учун тўхташ амалга оширилиши керак эди.

Мўлжалдаги биринчи тўхташ жойи Браззавил аэропортида жамоанинг самолётининг чап двигатели билан боғлиқ муаммолар аниқланди, аммо учувчи парвозни давом эттиришга қарор қилди. Иккинчи тўхташ жойи Либревилдан парвозни амалга оширишганидан беш дақиқа ўтгач, чап двигател ёнишни бошлади ва двигател бутунлай ишлашдан тўхтади, самолёт сувга қулади.

Самолётда бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлди. Ушбу ҳалокатдан Замбиядаги энг яхши футболчи - Калуша Бвалия Голландия чемпионати ўйинларига жалб қилини сабабли алоҳида ўзи Сенегалга йўл олгани сабабли тирик қолган эди. Шунингдек ўша вақтда жароҳат олган "Андерлехт" ўйинчиси Чарли Мусонд ҳам ҳалокатдан қутулиб қолганди. Авиаҳалокатдан ўн йил ўтгачгина, расмий тергов натижалари эълон қилинди - фалокат сабаби учувчи хатоси эди.



"Шапекоэнсе" 28 ноябрь 2016 йил
Бразилия жамоаси Жанубий Америка кубоги финалининг "Атлетико Насиональ" билан биринчи учрашувига йўл олаётган эди. Бортида 9 экипаж аъзоси ва 68 йўловчи бўлган самолёт тоғга қулаб тушди ва фалокат сабаби авиация ёқилғисининг етишмаслиги аниқланди. Бундан ташқари, авариядан олдин парвоз учувчилари электр жиҳозларининг носозлиги ҳақида хабар беришган, аммо авиакомпания раҳбарияти томондан бу эътибор берилмагани қайд этилди.

Аслида, “Шапекоэнсе” жамоаси ушбу самолётда учмаслик ва Сан-Паулудан кетишни талаб қилди, аммо транспорт харажатлари ҳақида эшитиб, клуб раҳбарияти бу имкониятдан воз кечди ва арзон танловни танлади. Авиаҳалокатдан олти киши омон қолди: икки экипаж аъзоси, бир журналист ва уч футболчи - дарвозабон Жексон Фолман, ҳимоячилар Алан Рушел ва Элио Нето. “Шапекоэнсе”нинг яна бир дарвозабони Данило фалокатдан сўнг шифохонада вафот этди.

Омон қолган уч кишидан фақатгина Алан Рушел майдонга қайтди ва бугунги кунда жамоа сардори сифатида майдонга тушмоқда. Элио Нето 2019 –йилга қадар жароҳатини тиклади, жароҳатидан сўнг муқим “Шапекоэнсе” жамоасида сардорлик вазифасида асосий таркибига киритилди, аммо 2019 йил сўнгида футболчилик фаолиятини тугатгани ҳақида маълум қилди. Жексон Фолман авиаҳалокатдан сўнг оёғи кесилгани туфайли(ампутация) футболчилик фаолиятини тугатди. Аммо, 2017 йилнинг декабр ойи охирида 25 ёшли дарвозабон Бразилия терма жамоаси мураббийи Тите ва "Коринтианс" мураббийи Фабио Кариланинг дўстлари ўртасида хайрия ўйинида иштирок этди. Фолман иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди ва гол урди.

2016 йил 29 ноябрда Бразилия давлати Президенти Мишел Темер самолёт ҳалокати муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам(траур) эълон қилди.
“Шапекоэнсе”га қарши ўйнаши керак бўлган "Атлетико Насиональ" клуби Жанубий Америка футбол Конфедерациясига (КОНМEБОЛ) “Шапекоэнсе”ни Жанубий Америка кубоги ғолиби деб эълон қилишга таклиф қилди. 2016-йил 5 декабрда ушбу таклиф қабул қилинди.




"Пахтакор" 11 август 1979 йил
1979 йил 11 август куни Украина ССР Днепропетровск вилоятида жойлашган Каменское (кейинчалик - Днепродзержинск) шаҳри осмонида "Аэрофлот" авиакомпаниясининг иккита Ту-134 самолёти тўқнашди. Тошкент - Минск йўналишидаги лайнерда ўша пайтда СССР чемпионати Олий лигасида ўйнаётган ўзбек "Пахтакор" клубининг 14 нафар футболчиси, шунингдек, жамоа мураббийи, шифокори ва жамоа маъмури бор эди. Иккала самолёт экипаж аъзоларидан ҳеч бири тирик қолмади. Жамоа маҳаллий “Динамо” билан ўйин учун Тошкентдан Минскка йўл олган эди.

Кейинчалик маълум бўлишича, ўйинчилар билан бирга бўлган самолёт тўқнашувда битта қанотини йўқотиб, Молдова томонининг олд томонига деярли тўғри бурчак остида қулаб тушган. Таъсир натижасида иккала транспорт воситаси ҳам орқага ўгирилиб, тартибсиз ҳаракатга киришди ва сўнгги дақиқагача учувчилар вазиятни тўғирлашга ва самолётни фавқулодда қўнишга олиб боришга ҳаракат қилишди, аммо 4 минг метр баландликда улар бошқарувни йўқотишди. Минскка учаётган Ту-134 шўнғишга тушиб, йўловчилар ва экипаж аъзоларининг ҳеч бирига тирик қолиш имкониятини қолдирмади. Худди шундай тақдир Кишинёвга учаётган лайнерда ҳам содир бўлди.
Расмий хулосага кўра, тўқнашувнинг сабаби иккита транспорт воситасининг траекторияларини нотўғри ҳисоблаш, шунингдек, радио шовқинлари натижасида келиб чиққан бошқарув назоратчилари(диспетчер) ва учувчилар ўртасида тушунмовчилик бўлган.

11 август куни "Пахтакор" футболчилари - Равил Агишев, Михаил Ан, Олим Аширов, Сирожиддин Базаров, Константин Баканов, Юрий Загуменнийх, Шухрат Ишбутаев, Александр Корченов, Николай Куликов, Владимир Макаров, Сергей Покатилов, Владимир Сабиров, Владимир Федоров ва Виктор Чуркин - шунингдек, мураббий Идгай Тазетдинов, маъмур Мансур Толибжонов ва жамоа шифокори Владимир Чумаков миллий чемпионатнинг 19-тур учрашуви маҳаллий "Динамо" билан бўлиб ўтадиган Минскка учишди. Ўша вақтларда "Пахтакор" кучли жамоалардан бири ҳисобланиб ёш ва истиқболли ўйинчилар борлиги, уларнинг баъзилари СССР терма жамоасига қўшилишлари мухлисларга тарихдаги биринчи чемпионликни умид қилишаётганди.

Ҳалок бўлган футболчиларнинг деярли барчаси Тошкентда дафн этилган. Деярли бутун шаҳар 17 август куни видолашув маросимига йиғилди.

Ўша мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Анатолий Могилний ва дарвозабон Анатолий Яновский ва жамоа мураббийи Базилевич 11 август кунги рейсда учмасдан ҳалокатдан қайсидир маънода қутилиб қолишган эди. Айнан улар янги "Пахтакор" нинг қурилишини бошлашлари керак эди.

Ҳалокатдан сўнг чемпионатнинг бир қатор етакчи жамоалари ўз ўйинчиларини Тошкентга топширишга қарор қилишди. "Спартак" дан Валерий Глушаков, “ЦСКА”дан Михаил Бондарев, Москванинг "Динамо" жамоасидан Андрей Якубик "Пахтакор"га келишди. Базилевич чемпионатнинг бошқа клуб раҳбарияти билан барча расмиятчиликларни ҳал қилиш учун шахсан учрашди ва 23 август куни янги таркиб билан "Пахтакор" Ереваннинг "Арарат" билан учрашувга киришди. Аммо Олег Базилевич янги мавсумда жамоада қолмади, чунки унинг фикриб бўйича "Мен “ЦСКА”да чемпионатда ўйнашни ўйлардим", аммо “ЦСКА”да ҳеч қандай чемпионликка эга бўлмади.
СССР чемпионати раҳбарияти ҳам ҳалокатга учраган жамоани қўллаб қувватлаш учун "Пахтакор" уч мавсум асосий Лигадан қайси ўринни қайд этишидан қатъий назар, четлатилишдан ҳимоялади.

1979 йилги мавсумда Тошкент жамоаси тўққизинчи ўринни эгаллади, аммо кейин вазият яхши томонга қараб юрмади ва жамоа бутун кучларини элитада қолишга сарфлашлари керак бўлди.

1981 йилги мавсумда "Пахтакор" турнир жадвалининг сўнгги поғонасида эгаллади ва айнан ўша пайтда улар юқори дивизионда жойни сақлаб қолиш тўғрисидаги қоидага кўра, жамоа юқори дивизионда ўз ўрнини сақлаб қолди. Келаси мавсум жамоа олтинчи поғонани эгаллади ва Андрей Якубик миллий чемпионатнинг энг яхши тўпурари унвонини олди. Ушбу натижа жамоанинг СССР чемпионатининг қолган 12 йилидаги энг катта ютуғи бўлди.
Днепродзержинскда самолёт қулаган кундан бошлаб "Пахтакор" жамоаси аъзолари ва мухлисларининг бир неча авлодлари ўзгарди. Совет Иттифоқидан кейинги даврда жамоа 12 маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди ва Осиё Чемпионлар Лигасининг ярим финалига қадар етиб борди, МДҲ чемпионлар кубоги ғолиби ва Ҳиндистон футбол уюшмалари кубогини ютди. Аммо "Пахтакор"ни ҳали ҳамон 1979 йилда авиаҳалокатга учраган жамоа билан эслашади.



Зуҳриддин Шодихўжаев тайёрлади

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+6   
10 авг 13:02:25
ISTARAM
Otamning Paxtakori doimo qalbimizda tiriksan
+1   
10 авг 16:56:14
Bahtiyor1965
Ўйинларини ўз кўзим билан кўрганман. У пайтларда (катталар билади) СССР чемпионати Европа топ 5лигига кирар эди.
Пахтаеор 80, 81-йиллари медал сохиби бўлиши Москва томонидан тахмин хам қилинаётганди. Бу дегани УЭФА кубогида хам ўйнаши мумкин эди.
Европо клублари Динамо Киев деганда илиги қалтирар вақтда Пахтакор Киевни қийратиб келган. (ЁШИ КАТТАЛАР, Бу хақиқатку). Ҳозирги Пахтакор булса.....
+1   
10 авг 13:55:43
Абдугаффар Абдуллаев
Алох рахматига олган бўлсин зўр ўйнчилар эди (мусулмонларини) Ўйинлари ҳамон қлбимда.

+1   
10 авг 13:45:54
FC BARSELONA
PAXTAKOR- 79
   
10 авг 20:14:37
Jamik Termez
Olloh rahmatiga olgan bo'lsin takrorlanmas paxtakor sizlar doim qalbimizdasiz
   
10 авг 19:10:24
Abdusalom Mirzayev
АЛЛОҲ РАҲМАТИГА ОЛГАН БЎЛСИН, ЎТИРГАНЛАРДАН ЧАП ТОМОНДА БИРИНЧИСИ В.ФЁДОРОВ, ЖУДАЯМ КУЧЛИ ҲУЖУМЧИ ЭДИ
   
10 авг 17:52:32
Conor Messi
Eng mashhur emas, eng mash'um deyilsa toʻgʻriroq boʻlarmidi
   
10 авг 13:55:08
Абдугаффар Абдуллаев
Алох рахматига олган бўлсин зўр ўйнчилар эди (мусулмонларини) Ўйинлари ҳамон қлбимда.

   
10 авг 13:05:47
Zahiriddin
Emiliano Sala qolib ketibdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика