Бугун футбол. "Сурхон" - "Навбаҳор"

Xayrulla Xoliqov
3 окт 2021, 12:29
Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 21-тур баҳсларига якун ясалади.

Термизда "Сурхон" "Навбаҳор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Сурхон" 14 очко билан 13-ўринда бораётган бўлса, "Навбаҳор" 29 очко тўплаган ҳолда 7-ўринни банд этиб турибди. 

Иккинчи давра бошланганидан бери "Сурхон" фақат икки бор ғалабага эришди. Термизликлар мавсумнинг иккинчи ярми бошида сафарда "Металлург" ва уйда "Андижон"дан устун келишди. Шундан кейин жамоа қаторасига тўрт ўйинда имкониятни бой берди. 

"Навбаҳор" эса иккинчи даврада фақат бир бор мағлуб бўлди. Жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га имкониятни бой берганидан бери умуман ютқазмай келяпти: уч ғалаба ва уч дуранг. Яна бир қизиқ маълумот шуки, "Навбаҳор" охирги 6 турдан бери гол ўтказгани йўқ. Бу эса бутун жамоа ҳимояда жуда ҳушёр ўйнаётганини билдиради.

Бугунги тўқнашувда ҳам "Навбаҳор"нинг қўли баланддек кўринмоқда, лекин "Сурхон" ўз майдонида тўп тепишини ҳисобга олсак, Термизда ҳамма жамоага ҳам осон бўлавермайди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›