Бугун футбол. Сафарда ҳали очко олмаган "Шўртан" яна сафарда ўйнайди

Aslanov Jasurbek
25 июн 2017, 15:45
Бугун олий лиганинг 15-тур учрашувлари давом эттирилади. "Қизилқум" ўз майдонида "Шўртан" билан баҳс олиб боради.

Ғузорликлар шу пайтгача сафарда ҳамма ўйинларда ютқазиб қўйишган: беш ўйин, беш мағлубият. Тўплар нисбати 2-11. Табиийки жамоа сафарда ноль очколи бўлган. 

"Қизилқум" эса ўз майдонидаги иккита учрашувни ғалаба билан якунлаган. Навоийликлар "Навбаҳор" ва "Машъал"дан устун келишган. Жамоа шунингдек, учта учрашувни дуранг билан якунлаб, бир марта ютқазиб қўйган.

Бугун ҳам қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда. Агакр "Шўртан" яна мағлуб бўлса, биринчи даврани сафарда очкосиз тугатган жамоа бўлади. Бу эса "Қизилқум"нинг уйда учинчи марта ғолиб чиққанини англатади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia