UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  0 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  5 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  7 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  5 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  48 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  20 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  2 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Сурхон" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Сурхон"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилади.

Турнир жадвалидаги ҳолат 

- "Қўқон-1912" 11 очко билан 13-ўринда боряпти. Жамоа шу пайтгача фақат иккита ўйинда ғалабага эришган. Бешта учрашув дуранг билан якунланган бўлса, 9та беллашувда имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 17-33 (-16) 

- Суперлига дебютанти "Сурхон" бирмунча яхши ҳолатда. Чунки бу жамоа турнир жадвалида 22 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Термизликлар 6 бор зафар қучиб, яна шунча ўйинда мағлуб бўлишган. Қолган тўртта баҳс дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати 16-22 (-6).


"Қўқон-1912"

- "Қўқон-1912" ўз майдонида очко йиғиш бўйича энг охирги ўринда турибди. Чунки қўқонликлар уйда ҳали ғалаба қозонишгани йўқ. - Жамоа уйдаги бешта ўйиндан учтасида мағлуб бўлиб, икки бор дуранг қайд этган. Тўплар нисбати ҳам унчалик зўр эмас 5-9. 

- "Қўқон-1912" иккита ғалабасини сафарда қўлга киритган. Жамоа 5-турда "Қизилқум"ни мағлуб этиб қайтган ва ўтган турда Самарқандда ҳам ғалабага эришди. 

- "Қўқон-1912" биринчи ва иккинчи ғалабаси орасида 10та ўйин ўтказиб, шундан учтасида дуранг ўйнади ва 7 бор мағлуб бўлди. 


"Сурхон"

- "Сурхон" сафарда очко йиғиш бўйича 12-ўринда боряпти. Бу жамоа сафар ўйинларида ҳозирча 6 очко тўплаган. 

- "Сурхон" меҳмонда 7та ўйин ўтказиб, икки бор ғалабага эришди ва беш марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 7-16. 

- "Сурхон" охирги тўрт турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сўнгги бор ўз уйида "Бунёдкор"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

- Факт: "Сурхон"нинг охирги учта сафар ўйини фақат мағлубият билан тугади: "Локомотив" (1:5), "Насаф" (0:2) ва "Бунёдкор" (0:3).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика