UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  1 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  6 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  1 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  6 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  21 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  1

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган яна учта учрашув ўтказилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Бугун Қўқон шаҳрида жуда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Бунга сабаб, бугун мухлислар водий дербисига гувоҳ бўлишади. Турнир жадвалида жуда қизиқ вазият юзага келган. Иккала жамоа ҳам ёнма-ён ўринларда бормоқда. "Қўқон-1912" 37 очко билан 6-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Навбаҳор" ундан бир очко кам жамғарган ҳолда 7-ўринда бормоқда. 

Биласизми? "Қўқон-1912" ҳозирча икккинчи даврада уч марта ғалаба эришган ва учаласи ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Жамоа ўз майдонида "Обод", "Нефтчи" ва "Шўртан"дан устун келган. Бундан ташқари, қўқонликлар уйдаги баҳсларда бир марта ютқазиб қўйишган. 

"Навбаҳор"га келадиган бўлсак, бу жамоа иккинчи даврада анча кучайди. Хусусан жамоа иккинчи давранинг дастлабки тўртта учрашувидан учтасида ғолиб чиқди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни ютиб анча шов-шув кўтарганди, бироқ кейинги турда "Локомотив"га имкониятни бой бергач, шов-шув тезда унутилди. 

Бугун "Навбаҳор" сафарда жиддий жамоага қарши баҳс олиб боради. Илҳом Мўминжонов шогирдлари ҳозирча иккинчи даврада сафар ўйинларида фақат бир марта ғалаба қозонишди. Тошкентда "Обод" мағлуб этилганидан бери "Навбаҳор" сафарда "Нефтчи" ва "Шўртан" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Машъал" ва "Локомотив"га имкониятни бой берди. 

Факт: "Навбаҳор" мавсум бошидан бери сафарда фақат икки бор зафар қучган. Жамоа "Динамо" ва "Обод" клубларини мағлуб этиб қайтган.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика