UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  0 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  3 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  3 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  4 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита учрашув билан олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун "Қўқон-1912" ўз майдонида амалдаги чемпион "Локомотив"ни қабул қилади. Ўйин 17:30да бошланади.

Олий лига. 11-тур. 17 май
"Қўқон-1912" - "Локомотив"
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент).
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Б. Маметов.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Турнир жадвалида биринчи-иккинчи ўринда бораётган жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги. Бугун Қўқон шаҳрида қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Иккала жамоа ҳам ғалаба мақсадида майдонга тушса ажаб эмас. Имкониятлар борасида "Локомотив"нинг устунлигини айта оламиз, чунки тошкентликлар таркиб жиҳатдан кучли, бироқ ҳаммасини майдондаги кураш ҳал қилади.

Турнир жадвалидаги вазият: "Локомотив" 22 очко билан пешқадамликни ўз қўлида ушлаб турибди.  "Қўқон-1912" эса рақибидан 3 очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

Факт: Бугун  "Қўқон-1912" ўз майдонида олтинчи учрашувини ўтказади. Аввалги беш ўйинда қўқонликлар учта ғалабага эришган ҳолда бир мартадан дуранг ва мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 8-4. "Қўқон-1912" ўз уйидаги баҳсларда 10 очкони қўлга киритган.

Факт: "Қўқон-1912" уйда "Қизилқум" (1:0), "Динамо" (2:1) ва "Металлург"дан (3:0) устун келган. "Пахтакор" билан дуранг (1:1) ўйнаган бўлса, "Насаф"га (1:2) имкониятни бой берган.



Биласизми? Иккала жамоа ҳам мавсум бошидан бери фақат бир мартадан мағлубиятга учради. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"дан енгилган бўлса, "Локомотив" Ғузорда "Шўртан"га имкониятни бой берган.  

Факт:
Бугунги ўйин "Локо" учун сафардаги бешинчи баҳс бўлади. Жамоа аввалги тўртта ўйиннинг иккитасида зафар қучган. "Машъал" ва "Пахтакор" клублари мағлуб этилган. "Навбаҳор" билан дуранг ўйналган бўлса, "темирйўлчилар" "Шўртан"га ютқазиб қўйишган. Сафардаги учрашувларда тўплар нисбати 5-5.

Биласизми? "Локомотив" олий лигада қаторасига бешта ўйиндан бери ютқазмай келмоқда: тўрт ғалаба ва бир дуранг. Тўплар нисбати 15-4.

Эсингиздами? 2015 йилги мавсумда "Қўқон-1912" ўзида "Локо" билан 2:2 ўйнаган ва учрашувдан сўнг "термирйўлчилар"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқарилганди. Ўтган йилги беллашувда эса "Локомотив" сафардан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика