UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита учрашув билан олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун "Қўқон-1912" ўз майдонида амалдаги чемпион "Локомотив"ни қабул қилади. Ўйин 17:30да бошланади.

Олий лига. 11-тур. 17 май
"Қўқон-1912" - "Локомотив"
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент).
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Б. Маметов.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Турнир жадвалида биринчи-иккинчи ўринда бораётган жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги. Бугун Қўқон шаҳрида қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Иккала жамоа ҳам ғалаба мақсадида майдонга тушса ажаб эмас. Имкониятлар борасида "Локомотив"нинг устунлигини айта оламиз, чунки тошкентликлар таркиб жиҳатдан кучли, бироқ ҳаммасини майдондаги кураш ҳал қилади.

Турнир жадвалидаги вазият: "Локомотив" 22 очко билан пешқадамликни ўз қўлида ушлаб турибди.  "Қўқон-1912" эса рақибидан 3 очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

Факт: Бугун  "Қўқон-1912" ўз майдонида олтинчи учрашувини ўтказади. Аввалги беш ўйинда қўқонликлар учта ғалабага эришган ҳолда бир мартадан дуранг ва мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 8-4. "Қўқон-1912" ўз уйидаги баҳсларда 10 очкони қўлга киритган.

Факт: "Қўқон-1912" уйда "Қизилқум" (1:0), "Динамо" (2:1) ва "Металлург"дан (3:0) устун келган. "Пахтакор" билан дуранг (1:1) ўйнаган бўлса, "Насаф"га (1:2) имкониятни бой берган.



Биласизми? Иккала жамоа ҳам мавсум бошидан бери фақат бир мартадан мағлубиятга учради. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"дан енгилган бўлса, "Локомотив" Ғузорда "Шўртан"га имкониятни бой берган.  

Факт:
Бугунги ўйин "Локо" учун сафардаги бешинчи баҳс бўлади. Жамоа аввалги тўртта ўйиннинг иккитасида зафар қучган. "Машъал" ва "Пахтакор" клублари мағлуб этилган. "Навбаҳор" билан дуранг ўйналган бўлса, "темирйўлчилар" "Шўртан"га ютқазиб қўйишган. Сафардаги учрашувларда тўплар нисбати 5-5.

Биласизми? "Локомотив" олий лигада қаторасига бешта ўйиндан бери ютқазмай келмоқда: тўрт ғалаба ва бир дуранг. Тўплар нисбати 15-4.

Эсингиздами? 2015 йилги мавсумда "Қўқон-1912" ўзида "Локо" билан 2:2 ўйнаган ва учрашувдан сўнг "термирйўлчилар"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқарилганди. Ўтган йилги беллашувда эса "Локомотив" сафардан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика