UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  8 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  12 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  10 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  7

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив"

Бугун Навоий шаҳрида Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.

Турнир жадвалида "Локомотив" 25 очко тўплаб 7-ўринда боряпти. "Қизилқум" эса 17 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи давра бошланганидан сўнг ҳар икки жамоа 6тадан учрашув ўтказди. 

"Локомотив" 6 ўйиндан тўрттасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг қайд этди ва битта учрашувда мағлуб бўлди. "Қизилқум"га келсак, бу жамоа иккита ўйинда ғалабага эришиб, уч бор мағлубиятга учради ва битта баҳсда дуранг ўйнади. 

Биласизми? "Қизилқум" охирги 2та уй учрашувини ғалаба билан якунлади. Навоийлик "олтин изловчилар" уйда "Машъал" ва "Қўқон-1912"дан устун келишди. 

"Локомотив" охирги учта сафар беллашувида 3 хил натижа қайд этди: "Бухоро" устидан ғалаба, "Металлург" билан дуранг ва "Сўғдиёна"га қарши баҳсда мағлубият. 

Тошкентда кечган биринчи давра ўйинида "Локомотив" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йил Навоийда бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобида якун топган. 

2019. "Қизилқум" - "Локомотив" 1:1

2018. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:3

2017. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2

2016. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:1

2015. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2

Навоийда кечган охирги 5та ўйиннинг тўрттасида "Локомотив" ғалаба қозонган ҳамда умуман гол ўтказмасдан. Умумий ҳисобда тўплар нисбати 1-9.

Факт: "Локо" ҳужумчиси Марат Бикмаев ўтган йилни ҳисобга олмаганда, бунгача Навоийда ўтказилган охирги 4та ўйиннинг ҳаммасида гол урган. У 2015, 2016, 2017, 2018 йилги мавсумларда кетма-кет "Қизилқум" дарвозасига тўп киритган.

Қизилқум

Ойбек Қиличев - 45'

Суперлига. 20-тур

23/10/2020, 18:00

1
:
1
Тугади

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 78'

45'
90'
45'  Ойбек Қиличев
71'  Руслан Маргиев (Жасур Азимов)
81'  Эркин Бaйдуллаев
44'  Жаҳонгир Абдумўминов
46'  Дилшод Комилов (Шуҳрат Муҳаммадиев)
46'  Жаҳонгир Абдумўминов (Авазбек Ўлмасалиев)
51'  Марат Бикмаев (Азизбек Амонов)
70'  Кирилл Погребняк (Жавоҳир Алижонов)
78'  Темурхўжа Абдухолиқов
78'  Азизбек Амонов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика