UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  20 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган тўртта учрашув ўтказилади. "Қизилқум" ўз майдонида амалдаги чемпион "Локомотив"ни қабул қилади.

"Локомотив" турнир пешқадами ва катта эҳтимол билан бу йил ҳам чемпионликни қўлдан бой бермайди. Аммо бугунги қарама-қаршилик иккала жамоа учун ҳам муҳим. "Қизилқум" жадвалда 30 очко жамғарган ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. 

"Қизилқум" ўтган турда ўйнамади, лекин ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйди. Бунга сабаб, "Обод"нинг четлатилгани ва рақибига техник ғалаба ёзилгани. Бу жамоа охирги марта 30 сентябрь куни ўйин ўтказганди. Мана энди орадан 20 куун ўтиб "Қизилқум" яна расмий баҳсда майдонга тушади. 

Ўтган 20 кун оралиғида жамоанинг жисмоний ҳолати қандай бўлди? Ўйин амалиёти бўлмагани "Қизилқум"га таъсир кўрсатган бўлиши мумкинми? Ўйлаймизки, бугунги баҳс мана шу саволларга ҳам жавоб топади. "Обод" билан ўйналмаган ўйиндаги техник ғалабани ҳисобга олмаганда, навоийликлар иккинчи даврада ҳозирча битта ғалабага эришишди. Жамоа ўз майдонида "Қўқон-1912"дан устун келган. 

Биласизми? Агар "Қизилқум" бугун ғалаба қозонса, бу навоийликларнинг уйдаги бешинчи ғалабаси бўлади. Чунки жамоа бунгача тўрт марта зафар қучган: "Навбаҳор", "Машъал", "Шўртан" ва "Қўқон-1912" устидан. Аммо бугунги рақиб энг жиддий рақиб. Шу боис учрашувга бўлган қизиқиш юқори. 

"Локомотив" иккинчи даврани яхши бошлади. "Темирйўлчилар" қаторасига бешта ўйинда мағлуб бўлишмади: тўрт ғалаба ва бир дуранг. Шундан кейин кетма-кет икки мағлубият кузатилди. "Локо" "Пахтакор" ва "Насаф" клубларига ютқазиб қўйди. Аммо охирги икки беллашувда "Локо" яна ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. 

Факт: "Локомотив" охирги икки йилдан бери "Қизилқум" майдонидан гол ўтказмай зафар қучиб келмоқда. Ва охирги иккала баҳсда ҳам "темирйўлчилар" ҳужумчиси Марат Бикмаев гол уришга эришган. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика