UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  3 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  9 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  11 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  17 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  1 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  4 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  30 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  16 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  9 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  28

Бугун футбол. "Пахтакор" - АГМК Янгиликлар

Бугун футбол. "Пахтакор" - АГМК

Бугун Coca Cola Суперлигасида 9-тур учрашувлари давом этади.

Тошкентда турнир жадвали пешқадамлари ўзаро баҳс олиб боради. "Пахтакор" - АГМК. Бу ўйин олдидан кўп гапириляпти. Буни Арвеладзе - Қосимов қарама-қаршилиги деса ҳам бўлади. Грузин ва ўзбек футболининг ёрқин намоёндалари бош мураббий сифатида ўз жамоаларини бошлаб тушишади. 

"Пахтакор" турнир жадвалида 21 очко билан пешқадамлик қиляпти. Тўплар нисбати 22-4. АГМК ҳисобида 20 очко бор ва бу жамоа иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 11-4. 

Бир қарашда АГМК кам гол ураётгандек, лекин мустаҳкам ҳимоялана оляпти. Шу боис АГМК "Пахтакор" билан энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди. Яна бир маълумот шуки, АГМК ҳали мағлубиятга учрамаган. 

"Пахтакор" охирги 4 турда қаторасига ғалаба қозонди. Шота Арвеладзе шогирдлари кетма-кет "Бунёдкор", "Қизилқум", "Сурхон" ва "Машъал" устидан зафар қучишди. Мана шу ўйинларда "Пахтакор" 13та гол уриб, ўз дарвозасидан фақат битта тўп ўтказиб юборди. У ҳам бўлса пенальтидан. 

Мавсумни кетма-кет иккита дуранг билан бошлаган АГМК шундан бери фақат ғалаба қозониб келмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари навбати билан "Бунёдкор", "Қизилқум", "Сурхон", "Машъал", "Насаф" ва "Қўқон-1912" жамоаларидан устун келишди. Жамоа ютган ўйинларда 9та гол уриб, ўз дарвозасидан 2 бор тўп ўтказди. 

Бугунги ўйинда имкониятларни қандай баҳолаш мумкин? Албатта, "Пахтакор" таркиб ва ўйин жиҳатдан кучлироқ, лекин олмалиқликлар ҳам қараб турмаса керак. Ҳар ҳолда Миржалол Қосимов натижа учун ўйнашни жуда яхши билади.

Агар АГМК ғалаба қозона олса, бу чинакам сенсация бўлади. Негаки "кончилар" шу пайтгача Тошкентда фақат бир марта (2013 йил) "Пахтакор"ни мағлуб этишган.

P.S. Соат 20:00да бошланадиган учрашувни "Спорт" ТВда тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Пахтакор

Игорь Сергеев - 71', Достонбек Ҳамдамов - 74'

Суперлига. 9-тур

13/07/2020, 20:00

2
:
2
Тугади

ОКМК

Арсланмират Аманов - 33', Йован Жокич - 53'

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

45'
90'
26'  Егор Кримец (Шерзод Аъзамов)
46'  Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов)
60'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
71'  Игорь Сергеев
71'  Одилжон Ҳамробеков
74'  Достонбек Ҳамдамов
74'  Одилжон Ҳамробеков
89'  Жалолиддин Машарипов
89'  Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов)
89'  Хожиакбар Алижонов (Акром Комилов)
33'  Арсланмират Аманов
33'  Хожимат Эркинов
46'  Миржамол Қосимов (Эркин Бaйдуллаев)
46'  Мирғиёс Сулаймонов (Акмал Шораҳмедов)
53'  Йован Жокич
56'  Баҳром Абдураҳимов (Шаҳзодбек Нурматов)
67'  Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов)
80'  Арсланмират Аманов (Саидулло Раҳматов)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика