UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Бугун футбол. "Олимпик" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Олимпик" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 9-тур учрашувларига старт берилади.

"Локомотив" стадионида "Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 19:00да бошланади. Турнир жадвалида жамоалар ёнма-ён ўринларда бормоқда. "Локомотив" 9 очко билан 9-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Олимпик" 8 очко тўплаган ҳолда 10-поғонада келяпти. 

"Локомотив" жорий мавсум бошидан бери 8та ўйин ўтказиб, шундан учтасида ғалаба қозонди ва беш бор мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 8-11. "Темирйўлчилар" уйда АГМК ва "Сурхон", сафарда эса "Нефтчи"дан устун келишди. 

Суперлига дебютанти "Олимпик" ҳозирча битта ўйинда ғалабага эришган. Тимру Кападзе шогирдлари 6-турда "Бунёдкор"ни мағлуб этганди. Жамоа ҳисобида шунингдек, 5 дуранг ва икки мағлубият бор. Тўплар нисбати 8-6. 

Бугунги баҳснинг яна бир қизиқ томони, Тимур Кападзе ва Денис Коростиченко ўртасида юзага келадиган қарама-қаршилик. Мухлислар яхши билади, 2019 йил "Локомотив" ўринбосарларида Кападзе - Коростиченко жуфтлиги фаолият юритганди. Тақдир тақозоси билан ҳар икки мураббий Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ҳам бирга ишлади. 

Бугун эса улар рақиб. Бугунги ўйинни таниқли ҳакам Илгиз Танташев бошқариб боради. Ўйинда ВАР тизими ишлайди. 

Суперлига 9-тур. "Локомотив" стадиони. 19:00

ОЛИМПИК – ЛОКОМОТИВ

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Ҳасан Набиев

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

ВАР ҳаками: Азиз Асимов

ВАР ассистенти: Эдита Мирабидова

ВАР назоратчиси: Владислав Цейтлин

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика