UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  8 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  3 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  1 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  3 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 5-тур баҳсларига старт берилади.

Наманганда "Навбаҳор" "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Айтиш мумкинки, бу турнинг марказий ўйинларидан бири. Турнир жадвалида "Пахтакор" 12 очко билан етакчилик қилмоқда. Жамоа 4та ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонган. 

"Навбаҳор" эса 4 учрашувдан сўнг 4 очко жамғарган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. Ҳозиргача ўз майдонида иккита учрашув ўтказган "Навбаҳор" бир мағлубият ва бир дуранг қайд этди. "Лочинлар" илк турда "Сўғдиёна"га имкониятни бой бериб қўйгач, Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди. Охирги уч турдан бери жамоага Виктор Жалилов мураббийлик қилиб келаётганини жуда яхши биласиз. 

Виктор Романович қўл остида учта ўйин ўтказган "Навбаҳор" сафарда "Локо"ни мағлуб этиб, ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади ва ўтган тур Олмалиқда АГМКга мағлуб бўлди. Кўриниб турибдики, наманганликлар янги мураббий бошчилигида фақат бир беллашувда зафар қучишди. 

"Пахтакор" эса айтиб ўтганимиздек, тўртта баҳснинг ҳаммасида ғалабага эришди. Питер Хюистра бош мураббий бўлганидан кейин "Пахтакор" янги мураббийнинг ўйин услубига кўникишга ҳаракат қиляпти. 

Албатта, бугун Марказий стадионда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Қизиғи шундаки, ўтган тур АГМК "Навбаҳор" билан ўйнаб ОЧЛга жўнаб кетганди, бу тур эса "Пахтакор" "Навбаҳор"га қарши баҳсдан сўнг ОЧЛ гуруҳ баҳсларини ўтказиш учун Шаржага йўл олади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика