UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  3 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 25-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу мавсумда иккинчи ўринни нақд қилган "Локомотив" бугун Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлади. Жамоалар аввалги турда икки хил натижа қайд этишди. "Локо" сафарда "Андижон"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Навбаҳор" Тошкентда "Бунёдкор"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Бугунги баҳс "Локомотив"нинг сафардаги 13-ўйини бўлади. "Темирйўлчилар" шу пайтгача сафарда уч марта ғалаба қозонишган: "Насаф", "Бухоро" ва "Андижон" мағлуб этилган. Сафар ўйинларида тўплар нисбати 14-11. Қизиғи шундаки, "Локо" сафарда ғалаба қозонган ўйинларда ўз дарвозасидан гол ўтказмаган. 

Ўз майдонида 12та учрашув ўтказган "Навбаҳор" шундан 4тасида ғалабага эришган. Наманганликлар уйда "Сурхон", "Сўғдиёна", "Бухоро" ва "Динамо" клубларидан устун келишган. Шунингдек тўрттадан ўйинда дуранг ва мағлубият қайд этилган. 

Биласизми? "Локомотив" охирги уч турнинг иккитасини ғалаба билан якунлади. "Темирйўлчилар" уйда "Бухоро" ва сафарда "Андижон"дан устун келишди. "Навбаҳор" эса охирги уч турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу жамоа ҳисобида иккита дуранг ва бир мағлубият бор. Шу ўринда Наманганда бўлиб ўтган охирги бешта ўйинни ёдга оладиган бўлсак, шундан учтасида "Локо"нинг қўли баланд келган. Биттадан ўйинда "Навбаҳор" дуранг ва ғалаба қайд этган. 

2018 й. Биринчи босқич. "Навбаҳор" - "Локомотив" 0:3

2018 й. Иккинчи босқич. "Навбаҳор" - "Локомотив" 2:0

2017 й. "Навбаҳор" - "Локомотив" 2:2 

2016 й. "Навбаҳор" - "Локомотив" 2:3

2015 й. "Навбаҳор" - "Локомотив" 2:3

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика