UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  0 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  2 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  2 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  5 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2

Бугун футбол. "Навбаҳор" - АГМК Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - АГМК

Бугун Суперлигада 13-тур учрашувлари давом эттирилади. "Навбаҳор" ўз майдонида АГМК билан куч синашади.

"Навбаҳор" 12та ўйиндан сўнг турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди ва жамоа 21 очко жамғарган. АГМК эса 13 очко билан 9-ўринда бормоқда. 

Бугун "Навбаҳор" ўз майдонида 7-учрашувни ўтказади. Бунгача бўлиб ўтган олтита ўйиндан тўрттасида "лочинлар" ғалаба қозонган ва икки бор дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати 11-2. 

Биласизми? "Навбаҳор" ўз майдонида мағлубиятга учрамаган. Шунингдек, "Пахтакор" билан "Локомотив" ҳам ўз уйида ютқазмаган. 

Факт: "Навбаҳор" қаторасига охирги уч ўйинни ғалаба билан якунлади. Жамоа сафарда "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ўз майдонида "Қизилқум" ва "Металлург"дан бир хил 3:0 ҳисобида устун келди. 

Олмалиқ шаҳрининг АГМК клуби ҳақида гапирадиган бўлсак, негадир бу жамоа ўз ўйинини топа олмаётгандек. АГМК бир қарасанг сафарда "Металлург"ни ютиб қайтади, бир қарасанг ўз уйида "Сўғдиёна"ни енга олмайди. Жамоанинг ўйин услуби ҳам қандайдир тушунарсиз. 

АГМК шу пайтгача сафарда ўтказган 6та ўйиндан фақат иккитасида ғалабага эришди. Жамоа "Нефтчи" ва "Металлург"дан устун келди. Сафар ўйинларида Виктор Кумиков шогирдларининг тўплар нисбати 8-11. 

Биласизми? АГМК уйдаги ўйинлардан кўра сафарда кўпроқ очко жамғарган. Уйда 6та, сафарда 7та.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика