Бугун футбол. “Насаф” – “Қизилқум”
30 сен 2017 07:11
Янгиликлар
Бугун футбол. “Насаф” – “Қизилқум”
Учрашув бугун 30 сентябр шанба куни “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.
ЎзПФЛ 23-тур
“Насаф” (Қарши) – “Қизилқум” (Навоий)
30.09.2017. “Марказий” стадиони. 18:00да
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент),
Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.
УЧРАШУВ ПРЕВЬЮСИ
“Насаф” – “Қизилқум” шу пайтгача 35 марта куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 20 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.
Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 66-38.
Жамоалар Қаршида жами 16 марта ўзаро баҳслашган. Уларнинг 13тасида жамоамиз ғалаба қозонган, бир учрашувда “Қизилқум” жамоаси кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. Бу учрашув 2008 йили бўлиб ўтган. Қолган 2 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда жами дарвозаларга 57 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида: 43-14.
Бўлажак учрашув жамоаларнинг Қаршидаги 17-учрашуви сифатида тарихга киради.
Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги Навоийда бўлиб ўтган учрашуви жанговор 1:1 дуранг натижа билан ниҳоясига етган. Учрашувдаги ҳар иккала гол пенальтидан киритилган эди.
Барча футбол ишқибозларини “Марказий” стадионга таклиф этиб қоламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар