UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  0 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  0 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  7 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  28 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  30 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2

Бугун футбол. "Металлург" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Бугун футбол. "Металлург" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган яна учта ўйин ўтказилади.

"Металлург" ўз майдонида "Қўқон-1912" билан баҳс олиб боради. Учрашув 18:30да старт олади. Мусобақа жадвалида "Металлург" 7 очко жамғарган ва 7-ўринни эгаллаб турибди. "Қўқон-1912" ҳисобида эса 5 очко очко мавжуд бўлиб, бу жамоа 13-ўринда боряпти. 

"Металлург" шу пайтгача икки бор ғалаба қозонди ва иккаласи ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилди. Бекободликлар дастлаб "Бухоро"ни 2:0, ундан кейин "Қизилқум"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Бугун "Металлург" ўз уйида учинчи ўйинини ўтказади. 

Бунгача сафарда уч бор майдонга тушган "Қўқон-1912" уч хил натижа қайд этди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари дастлаб "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Кейин Олмалиқда 1:7 ҳисобида мағлубиятга учрашди ҳамда ўтган тур Навоийда 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Бу "Қўқон-1912"нинг янги мавсумдаги илк ғалабаси бўлди. 

Жамоаларнинг ўзаро охирги бешта ўйини: 

2018 йил. "Металлург" - "Қўқон-1912" 1:0 

2017 йил. "Металлург" - "Қўқон-1912" 3:0 

2016 йил. "Металлург" - "Қўқон-1912" 3:1 

2015 йил. "Металлург" - "Қўқон-1912" 2:1

2003 йил. "Металлург" - "Қўқон-1912" 3:1  

Бекобод шаҳрида кечган охирги бешта учрашувнинг ҳаммасида майдон эгалари зафар қучишган. Тўплар нисбати 12-3. Яна шуни айтиш лозим, "Қўқон-1912" охирги икки ўйиндан бери сафарда "Металлург" дарвозасига тўп кирита олмаяпти. Бугунги беллашувда ҳам мезбонларнинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика