UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  13 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  11 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  22 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  5 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қўқон-1912"

Бугун олий лиганинг 25-тур учрашувларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Олий лига. 25-тур.
ЛОКОМОТИВ - ҚЎҚОН-1912
16:00. "Локомотив" стадиони
Бош ҳакам
: Ҳасан Рўзиев

Турнир жадвалидаги ўрни
: "Локомотив" 1-ўринда (56 очко), "Қўқон-1912" 15-ўринда (18 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 38 очко.

Таъриф: Чемпионлик учун курашаётган ва олий лигада қолишга ҳаракат қилаётган жамоаларнинг ўзаро баҳси. Бугун ТТЗдаги "Локомотив" стадионида қизиқарли ўйин бўлиб ўтиши кутилмоқда. Негаки "Локомотив" аввалги икки турда ғалаба қозона олмади. Жамоа "Обод" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Пахтакор"га имкониятни бой берди.

Шундай экан, бугун "темирйўлчилар"ни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. Ўз навбатида "Қўқон-1912"га ҳам очко жуда зарур. Чунки қўқонликларни охирги ўринда бораётган "Андижон" билан атиги икки очко ажратиб турибди. Шу боис олий лигада жон сақлаб қолиш учун улар ҳам охиригача кураш олиб боришади.

Факт: "Локомотив" иккинчи давра бошланганидан бери ўз уйида бешта учрашув ўтказиб, шундан тўрттасида ғолиб бўлди. Жамоа фақат "Обод" билан дуранг қайд этди. "Локомотив" ўз уйидаги ўйинларда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. "Темирйўлчилар" ҳисобида 33та гол бор.

Факт: "Қўқон-1912" ҳозирча иккинчи даврада бешта ўйинни сафарда ўтказиб, шундан биттасида ғалабага эришган. Бир бор дуранг ўйнаган бўлса, уч марта мағлуб бўлган. Умуман олганда қўқонликлар мавсум бошидан бери сафарда бир марта ғалаба нашидасини суришган. Жамоа "Андижон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

Факт: Қўқон шаҳрида кечган биринчи давра ўйинида "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобида зафар қучишганди. Майдон эгалари таркибида Ориф Мамажонов тўп киритган бўлса, меҳмонлар сафида Кахи Махарадзе, Сардор Мирзаев ва Олег Зотеев гол муаллифи бўлишган. Ўтган йил Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда ҳам "Локомотив" бу рақибини мағлуб этган. Ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилган ва ягона гол Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика