UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қўқон-1912"

Бугун олий лиганинг 25-тур учрашувларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Олий лига. 25-тур.
ЛОКОМОТИВ - ҚЎҚОН-1912
16:00. "Локомотив" стадиони
Бош ҳакам
: Ҳасан Рўзиев

Турнир жадвалидаги ўрни
: "Локомотив" 1-ўринда (56 очко), "Қўқон-1912" 15-ўринда (18 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 38 очко.

Таъриф: Чемпионлик учун курашаётган ва олий лигада қолишга ҳаракат қилаётган жамоаларнинг ўзаро баҳси. Бугун ТТЗдаги "Локомотив" стадионида қизиқарли ўйин бўлиб ўтиши кутилмоқда. Негаки "Локомотив" аввалги икки турда ғалаба қозона олмади. Жамоа "Обод" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Пахтакор"га имкониятни бой берди.

Шундай экан, бугун "темирйўлчилар"ни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. Ўз навбатида "Қўқон-1912"га ҳам очко жуда зарур. Чунки қўқонликларни охирги ўринда бораётган "Андижон" билан атиги икки очко ажратиб турибди. Шу боис олий лигада жон сақлаб қолиш учун улар ҳам охиригача кураш олиб боришади.

Факт: "Локомотив" иккинчи давра бошланганидан бери ўз уйида бешта учрашув ўтказиб, шундан тўрттасида ғолиб бўлди. Жамоа фақат "Обод" билан дуранг қайд этди. "Локомотив" ўз уйидаги ўйинларда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. "Темирйўлчилар" ҳисобида 33та гол бор.

Факт: "Қўқон-1912" ҳозирча иккинчи даврада бешта ўйинни сафарда ўтказиб, шундан биттасида ғалабага эришган. Бир бор дуранг ўйнаган бўлса, уч марта мағлуб бўлган. Умуман олганда қўқонликлар мавсум бошидан бери сафарда бир марта ғалаба нашидасини суришган. Жамоа "Андижон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

Факт: Қўқон шаҳрида кечган биринчи давра ўйинида "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобида зафар қучишганди. Майдон эгалари таркибида Ориф Мамажонов тўп киритган бўлса, меҳмонлар сафида Кахи Махарадзе, Сардор Мирзаев ва Олег Зотеев гол муаллифи бўлишган. Ўтган йил Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда ҳам "Локомотив" бу рақибини мағлуб этган. Ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилган ва ягона гол Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика