Бугун футбол. "Локомотив" - "Пахтакор"
23 май 2022 14:43
Янгиликлар
Бугун футбол. "Локомотив" - "Пахтакор"
Мухлислар Тошкентда пойтахт дербиси гувоҳи бўлишади. Негаки "Локомотив" бу турни ўз майдонида "Пахтакор"га қарши ўтказади. Турнир жадвалида "Локо" 12 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. "Пахтакор" эса 14 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда боряпти.
"Локомотив" ўтказилган 9 ўйинда 4 марта ғалаба қозониб, 5та учрашувда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 11-11. "Пахтакор" 8та учрашувдан учтасида ғалабага эришиб, 5 бор дуранг ўйнади ҳамда ҳозирча мағлубиятга учрагани йўқ. Тўплар нисбати 8-4.
Биласизми? "Локомотив" охирги тўрт ўйиндан учтасида ғалаба қозонди. "Темирйўлчилар" уйда "Сурхон"ни мағлуб этиб, сафарда "Нефтчи" ва "Олимпик"дан устун келишди.
Факт: "Пахтакор" охирги 4та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу жамоа АГМК, "Насаф", "Сурхон" ва "Қўқон-1912" билан ўйинларда фақат дуранг қайд этди. "Пахтакор" охирги ғалабасини 4-турда нишонлаган бўлиб, "Навбаҳор"дан 1:0 ҳисобида устун келганди.
23 май, душанба
19:00. ЛОКОМОТИВ – ПАХТАКОР
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Шоҳруҳ Аъзамов, Шоҳнур Йўлдошев, Достон Мирзараимов.
Назоратчи: Игорь Нехочин
ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев
ВАР ассистент: Максим Нехочин
ВАР назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Шерзод Ражабов
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар