UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Бугун футбол. "Локомотив" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Навбаҳор"

Бугун Суперлиганинг 27-тур баҳсларига старт берилади.

Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Ўйин 18:00да бошланади. Мазкур баҳс "Навбаҳор"нинг янги бош мураббийи Андрей Канчельскис учун сафардаги илк учрашув бўлади.

Иккинчи босқич турнир жадвалида "Локомотив" 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Навбаҳор" эса 24 очко тўплаган ҳолда "Пахтакор"дан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи босқичда тўртта ўйин ўтказган "Навбаҳор" фақат биттасида ғалаба қозонди. Жамоа ўтган тур ўз майдонида "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоа аввалги учта беллашувда ғалаба қозона олмади: иккита дуранг ва бир мағлубият. Натижада Илҳом Мўминжонов истеъфога чиқиб янги мураббий тайинланди. Тошкентда бўлиб ўтган биринчи босқич ўйинида "Локомотив" бугунги рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Наманганда эса майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

"Локомотив" иккинчи босқични дадил бошлади ва давом эттиряпти. Жамоа бунгача ўтказилган тўртта ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонган. "Темирйўлчилар" навбати билан "Металлург", "Бунёдкор", "Бухоро" ва "Пахтакор"ни мағлуб этишди. Қизиғи шундаки, охирги иккита баҳсни сафарда ўтказган "Локо" бир хил 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Хўш, сизнингча бугун бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигида кимга омад кулиб боқади ва қандай ҳисоб қайд этилади?

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика