UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  3 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2

Бугун футбол. "Динамо" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Динамо" - "Навбаҳор"

Бугун Суперлиганинг 6-тур баҳсларига старт берилади.

Самарқанднинг "Динамо" клуби ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида ҳар икки жамоа 7 очко билан ёнма-ён ўринларни эгаллаб турибди. Бугун "Динамо" ўз майдонида тўртинчи учрашувини ўтказади. Даврон Файзиев шогирдлари бунгача икки бор ғалабага эришиб, битта дуранг қайд этишди. Жамоанинг иккита мағлубияти фақат сафар ўйинларида қайд этилди. 

Биласизми? "Динамо" охирги иккита уй учрашувини ғалаба билан якунлади. Жамоа "Металлург" (2:1) ва "Сўғдиёна"дан (1:0) устун келди. 

Сафарда бунгача битта мағлубият ва бир ғалаба қайд этган "Навбаҳор" бугун учинчи ўйинини ўтказади. Қаршида "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган Канчельскис шогирдлари ўтган турда "Сурхон" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди. Демак, "Навбаҳор" охирги икки ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказмади. 

2017 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1

2015 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 2:1 

2014 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 2:0 

2013 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 1:1 

2012 йил. "Динамо" - "Навбаҳор" 2:0 

Самарқандда ўтказилган охирги бешта ўйинда "Навбаҳор" фақат бир марта ғалаба қозонган. Учта ўйинда майдон эгаларининг қўли баланд келган ва бир учрашув дуранг билан якун топган. Охирги беш учрашувда "Динамо" рақиб дарвозасига 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 2та тўп ўтказиб юборган. 

Бугунги беллашувда имконият "Навбаҳор"да кўпроқдек кўринмоқда. Чунки жамоа ўз таркибини анча шакллантириб олди. Шунингдек, "Навбаҳор"да ўйин савияси ҳам бирмунча юқори. Лекин "Динамо" ўз уйида тўп тепади, бу эса учрашув анча жанговор кечишини англатади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика