UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  4 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2

Бугун футбол. "Бухоро" - "Насаф" Янгиликлар

Бугун футбол. "Бухоро" - "Насаф"

Бугун Суперлиганинг 7-тур учрашувлари давом эттирилади.

"Бухоро" ўз майдонида "Насаф" билан куч синашади. Мусобақа жадвалида жамоалар ёнма-ён ўринларда боришмоқда. "Насаф" 7 очко билан 8-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бухоро" 6 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда боряпти. 

"Бухоро" шу пайтгача фақат битта ўйинда ғалаба қозонди. Жамоа сафарда "Қўқон-1912"ни 3:1 ҳисобида этиб мағлуб этиб қайтган. Бошқа ўйинларда жамоа уч марта дуранг ўйнаб, икки бор мағлуб бўлди. 

"Бухоро" бугун кетма-кет учинчи марта ўз майдонида ўйнайди. Аввалги иккита беллашувни "Локомотив" ва "Бунёдкор"га қарши ўтказиб дастлаб мағлуб бўлди ва кейин дуранг қайд этди. Энди бўлса Бахтиёр Ашурматов шогирдлари яна бир кучли жамоа "Насаф" билан беллашадилар. 

"Насаф" ҳозирча бир текис ўйин кўрсата олгани йўқ. Жамоа бир қарасанг яхши ҳаракат қилади,бир қарасанг ўзига ўхшамайди. Эҳтимол бу "Насаф" футболчиларининг бирмунча ёш эканликлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозирча иккита ғалабага эришган "Насаф" иккаласини ҳам уйдаги ўйинда қўлга киритди. 

Биласизми? "Насаф" сафарда қаторасига иккита учрашувдан бери юта олмаяпти. Жамоа дастлаб "Пахтакор"га, ундан кейин "Андижон"га имкониятни бой берди. Лекин ўтган тур қаршиликлар АГМКни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, яна ўзларини эслатиб қўйишди. Бундан кўриниб турибдики, "Насаф"дан ҳар нарса кутса бўлади. 

2018 йил. "Бухоро" - "Насаф" 1:0 

2017 йил. "Бухоро" - "Насаф" 1:0

2016 йил. "Бухоро" - "Насаф" 0:2 

2015 йил. "Бухоро" - "Насаф" 0:2 

2014 йил. "Бухоро" - "Насаф" 0:2 

Охирги бешта ўйинда қизиқ воқеалар юз берган. Аввалига "Насаф" кетма-кет уч мавсум Бухорода 2:0 ҳисобида зафар қучган. Лекин охирги икки йилдан бери "Бухоро" ўз уйида 1:0 ҳисобида ютиб келяпти. Ҳали дуранг қайд этилмаган. Тўплар нисбати 2-6, "Насаф" фойдасига. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика