UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  2 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  22 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  6 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   2 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0

Бугун футбол. "Андижон" - "Металлург" Янгиликлар

Бугун футбол. "Андижон" - "Металлург"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Coca Cola Суперлигасининг 5-турига якун ясалади.

Турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турган "Андижон" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади. "Металлург" ҳозирча 7 очко билан еттинчи ўринда боряпти. Бу жамоа аввалги тур сафарда "Локомотив"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, анча шов-шувга сабабчи бўлди. 

"Металлург" шу пайтгача сафарда учта ўйин ўтказиб, уч хил натижа қайд этди. АГМК билан дуранг ўйнаган жамоа, "Пахтакор"га имкониятни бой берди ва "Локо" устидан ғалаба қозонди. 

"Андижон"га келсак, Виктор Кумиков шогирдлари ҳали ғалаба нашидасини суришгани йўқ. "Бургутлар" мавсумни иккита мағлубият билан бошлаб, сўнгра икки бор дуранг қайд этишди. Бугунги ўйин анждижонликлар учун уйдаги тўртинчи беллашув бўлади ва жамоа илк бор уч очколи бўлишга уриниб кўради. 

"Металлург" ҳақида нима дейиш мумкин? Андрей Шипилов жамоаси футбол ўйнашни билади ва кўп жамоаларга бошоғриқ бўлиб келмоқда. Бу томонлама бугун майдон эгаларига осон бўлмаслиги аниқ. Лекин ўз навбатида "Андижон"га ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. 

P.S. Соат 19:00да бошланадиган ўйинни "Маҳалла" телеканали орқали тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Андижон

Суперлига. 5-тур

21/06/2020, 19:00

2
:
0
Тугади

Металлург

Станислав Андреев - 36', Станислав Андреев - 45'

45'
90'
29'  Сирож Мелиев
46'  Азамат Исроилов (Эмануэль Аривачукву)
46'  Темур Усмонов (Артём Литвяков)
46'  Сирож Мелиев (Ибе Мичел Окоро)
69'  Абдулло Олимов (Нодир Мавлонов)
72'  Фарҳод Мираҳматов
73'  Хушнудбек Авилов (Жаҳонгир Абдумўминов)
75'  Усмонали Исмоналиев
36'  Станислав Андреев
36'  Евгений Чумак
45'  Станислав Андреев
64'  Абдурахмон Абдулхақов (Аброр Тошқўзиев)
64'  Шаҳзод Убайдуллаев (Зоҳид Абдуллаев)
64'  Саламат Қутибоев (Худойшукур Сатторов)
84'  Евгений Чумак (Муҳаммад Исаев)
90'  Дониёр Нарзуллаев (Мурод Бобожонов)
90'  Худойшукур Сатторов

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика