UZ

Сўнгги янгиликлар

22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   4 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  2 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3

Бугун 4 карра Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками Ноил Лутфуллин 58 ёшга тўлди Янгиликлар

Бугун 4 карра Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками Ноил Лутфуллин 58 ёшга тўлди

Таваллуд айёмини нишонлаётган ўзбек футболи намояндаларини унутилмас кунлари билан қутлашда давом этамиз.

Бугун собиқ ФИФА рефериси, Ўзбекистоннинг 4 карра энг яхши ҳаками, 9 йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар департаментига раҳбарлик қилган Ноил Лутфуллин ўз оиласи, яқинлари даврасида қутлуғ 58 ёшини қарши олмоқда.

Ноил Лутфуллин - 1961 йилнинг 13 июнь куни Бухорода дунёга келган. Саккиз ёшида тўп тепишни бошлаган. “Строитель”, “Бухоро”, “Текстильшик”, “Ёш куч” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. 1987 йилда у Бухоро давлат педагогика институтидаги тахсилни тамомлаган. Бухоро халқ таълими бошқармасига қарашли болалар спорт мактабларида методист, яъни йўриқчи бўлиб ишлади. Шу билан параллел равишда ўйинларда ҳакамлик қилиб, тажрибасини ошириб борган.

Ўзбекистон чемпионатида жами 260 та учрашувда бош ҳакам вазифасини бажарган. Фаолиятида 4 маротаба Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками деб топилган. 1994 йилдан ФИФА рефериси сифатида Осиё Чемпионлар кубоги, Кубок эгалари кубоги, Олимпиада ва Осиё ўйинларининг саралаш баҳслари, Германия яшил майдонларида ўтган ЖЧ-2006 саралаш учрашувларида бош ҳакам сифатида ишлаган. 1996, 2000 ва 2006 йилларда Москвада ўтказилган МДҲ мамлакатлари кубоги ўйинларида ҳакамлик қилган. 2008 йилдан Ўзбекистон чемпионати учрашувларида назоратчи вазифасини бажарган. 2009-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон футбол федерацияси (ўша пайтлар федерация деб юритилган, ҳозир ассоциация) Ҳакамлар департаменти бошлиғи бўлган. Яна бир тажрибали собиқ ҳакамимиз Бобур Ҳайдаров Ноил Лутфуллинга ўринбосар сифатида ёрдам берган.

Ноил Лутфуллиндан кейин ЎФА Ҳакамлар департаменти тузукроқ бошқарувчига ёлчимади. Айниқса, шу кунларда бу ҳолат яққол кўзга ташланмоқда. Айни ишлайдиган пайтда тажрибали ҳакамларимиз ўзларининг севимли касбларидан йироқда юришибди.

Қизиқ ҳолатни қарангки, бугун матбуотда Ўзбекистон футбол ассоциациясига Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси Равшан Эрматов вице-президент этиб тайинланиши ҳақида хабарлар урчиди. Айнан бугун Ноил Лутфуллин ва яна бир собиқ ҳакамимиз Марат Исмоилов ўз таваллуд айёмларини нишонлашяпти. Ким билади, балки улар яқин вақт ичида яна катта саҳнага қайтиб қолишар.

Фурсатдан фойдаланиб, Ноил Ришатовични бугунги таваллуд айёмлари билан сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика