UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  6 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  11 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

Бугун 2021 йилги Суперлига старт олади Янгиликлар

Бугун 2021 йилги Суперлига старт олади

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки икки учрашуви бўлиб ўтади.

Наманганда "Навбаҳор" клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилса, Олмалиқда АГМК "Локомотив"ни меҳмон қилади. Иккала ўйин ҳам соат 18:30да бошланади.



"Навбаҳор" - "Сўғдиёна"
9 март 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 18:30 (Дунё Бўйлаб ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов

Ушбу клублар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 50та ўйин ўтказишган. "Лочинлар" 25та учрашувда ғалаба қозонишган. 18 бор жиззахликларнинг қўли баланд келган. Қолган 7та ўйинда дуранг кузатилган.

"Сўғдиёна" ўз тарихида ҳеч қачон Наманганда ғалаба қозона олмаган экан. Водийда ўтган 25та учрашувнинг 5тасида дуранг қайд этилган ва 20та баҳсда "Навбаҳор" ғолиб бўлган. "Сўғдиёна" Намангандан сўнгги бор 2016 йил очко олиб қайтган. "Навбаҳор" бу рақиб билан ўз уйидаги охирги 4та ўйинда 4та ғалабага эришган.

Навбаҳор

Суперлига. 1-тур

09/03/2021, 18:30

1
:
0
Тугади

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 35'

45'
90'
89'  Исломбек Исоқжонов
35'  Шохруз Норхонов
57'  Элёр Орифов
64'  Арсланмират Аманов (Шаҳбоз Жўрабеков)
65'  Ширинбой Абдуллаев
80'  Шаҳбоз Жўрабеков




АГМК - "Локомотив"
9 март 2021 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30 (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Алишер Файзиев

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 24 бор ўзаро ўйин ўтказишган. 15 марта "темирйўлчилар" зафар қучишган. 5 бор АГМК ғолиб бўлган ва яна 4 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.

АГМК кетма-кет учта ўйиндан буён ўз майдонида "Локомотив"га ютқазмай келмоқда - 2та ғалаба ва 1та дуранг. Сўнгги бор Олмалиқ клуби 2017 йилги мавсум ўз майдонида бу рақибга ютқазган.



Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика