

БАА мезбонлик қилаётган мусобақанинг 1-турида Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Уммон билан куч синашади. Бу учрашув Шаржа шаҳридаги "Шаржа" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 17:30да (Тошкентда 18:30) бошланади.
Кеча иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Эктор Купер: "Эртага мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатамиз"
Пим Вербек: "Осиё Кубоги фақат Ўзбекистон билан ўйиндан иборат эмас, шуни ёддан чиқарманг"

Бундан ташқари жамоалар ўйин бўладиган стадионда расмий машғулотни ҳам ўтказишди.
Бургут нигоҳ Сардор ва "Фантастик тўртлик". ФОТОМАҚОЛА
ОК-2019. Уммон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Айни пайтда БАА мамлакатида бўлиб турган сайтимиз ходимлари Уммон билан учрашувдан олдин ўзига хос видео тайёрлашди.
Осиё Кубоги-2019. Уммонга қарши ўйин олдидан нималарни билишимиз керак? (ВИДЕО)



