UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  3 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Пим Вербек: "Осиё Кубоги фақат Ўзбекистон билан ўйиндан иборат эмас, шуни ёддан чиқарманг" Янгиликлар

Пим Вербек: "Осиё Кубоги фақат Ўзбекистон билан ўйиндан иборат эмас, шуни ёддан чиқарманг"

Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Уммон учрашувидан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Пим Вербек ва жамоа сардори Аҳмад Кано қатнашди.

“Бизда ажойиб ҳиссиётлар бор. Узоқ вақт шуғулландик. Охирги беш ойда мусобақага қаттиқ тайёрландик. Биз тайёрмиз. Эртаганги ўйиндан умидимиз катта. Сўнгги 4 ҳафта биз учун энг муҳими бўлди. Ўзбекистон билан баҳсга 100 фоиз тайёрмиз. Барчаси яхши бўлиши учун қўлдан келган барча ишни қиламиз”, - дейди Пим Вербек.

Бу юқори савияли мусобақа. Ўзбекистон доим чиройли ўйин намойиш этиб келган”, - дейди Аҳмад Кано.


- Қўл остингиздаги таркибни энг кучли деб ҳисоблайсизми? Бу жамоа Осиё Кубогини юта оладиган салоҳиятга эгами?
Пим Вербек: - Яхши ўйинчиларга эгамиз. Осиё Кубогидаги барча ўйинлар қийин ўтади, осон баҳс йўқ. Эртага қийин ўйин кутиб турибди, мен яхшисидан умид қиламан. Бизда ўзимизга бўлган ишонч юқори.  

- Уммон уч бор Осиё Кубогида қатнашиб уч марта гуруҳда қолиб кетган.
Аҳмад Кано: - Бу сафар ушбу анъанага барҳам беришга ҳаракат қиламиз. Мусобақа бизга катта ёрдам беради. Фаолиятимизда муҳим аҳамият касб этади. Осиё Кубогида кучли жамоалар жуда кўп. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйинда курашамиз. Уммон учун ўйнаймиз.

- Уммон ҳимоявий ўйин намойиш этади. Эртага ютқазиб қўйсангиз нима дейсиз?
Пим Вербек: 
- Мусобақа фақат Ўзбекистон билан ўйиндан иборат эмас, шуни ёддан чиқарманг. Гуруҳда яна иккита баҳс бўлади. Биз гуруҳдаги учала ўйинни ютишни хоҳлаймиз. Чунки уммонлик мухлислар биздан кўп нарса кутмоқда. Эртага нима бўлишини кўрамиз.




- Австралия билан ўйинда 0:5 ҳисобида ютқаздинглар. Бунга нима сабаб бўлди?  
Пим Вербек: 
- Австралияга индивидуал хатолар эвазига ютқаздик. Ўйин ташкил этишда хато қилдик. Хатолардан тўғри хулоса чиқардик. Бундай бўлишини кутмагандик, бу ўртоқлик ўйини эди. Уни тезроқ унутишга ҳаракат қилдик.

- Эртанги баҳсда тактикага эътибор юқори бўладими?
Пим Вербек: 
- Биринчи ўйин доим муҳим бўлиб келган. Иккала жамоа ҳам гуруҳда Япония борлигини жуда яхши билади. Эртага Ўзбекистон билан ўйин жуда муҳим.

- Эртага Ўзбекистонга сюрприз бўладими?
Пим Вербек: 
- Икки жамоа ҳам ютиш учун ўйнайди. Мен жамоани ўйинга тайёрлайман. Сюрприз ҳақида бир нарса дейишим қийин. Ўзбекистонни ҳурмат қиламан.



- Агар кимдир кейинги рақибингиз Ўзбекистон деса хаёлингизга нима келади?
Пим Вербек: 
- Олдин Австралия устози сифатида Ўзбекистонга қарши ўйнаганман. Ўшанда қийинчилик сезмаганман. U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон жуда яхши ўйнаганди. Комбинацион ўйин намойиш этади, узун пасларни ҳам кўп беради. Жисмонан кучли жамоа. Бу жамоага гол уриш қийин. Лекин эртага мен Австралия эмас, Уммон устози сифатида Ўзбекистонга қарши ўйин ўтказаман. Шуни ёддан чиқарманг.

- Эртага стадионда кўплаб уммонлик мухлислар бўлади. Бу сизларга ёрдам берадими?
Аҳмад Кано: 
-  Биз ҳам мухлислар учун ўйнаймиз. Уларнинг қўллаб қувватловига муҳтожмиз. Биринчи ўйин доим муҳим. Бизни қўллаб қувватлашса энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз.

Нарзулла Сайдуллаев Шаржа шаҳридан


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика