UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  0 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  23 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  21 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  5 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16

Бугун 17.00да Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланади Янгиликлар

Бугун 17.00да Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланади

Теглар :  Европа лигаси
Бугун УЕФАнинг Ньон шаҳридаги штаб-квартирасида Европа лигаси 1/16 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Бу босқичда клублар иккита саватчага ажратилади. Гуруҳ ғолиблари ва ЕЧЛ гуруҳ босқичидан тушган энг кучли 4 клуб биринчи саватчадан ўрин олишади.

Бир мамлакат ва бир гуруҳда ўйнаган клублар ўзаро тўқнаш келишмайди. Бундан ташқари Россия клублари Украинанинг «Шахтер» билан тўқнаш келишмайди.

Биринчи саватча: АПОЭЛ (Кипр), «Аякс» (Голландия), «Бешиктош»*, «Османлиспор», «Фенербахче» (барчаси – Туркия), «Генк» (Бельгия),  «Зенит» (Россия), «Копенгаген» (Дания)*, «Лион», «Сент-Этьен» (иккиси – Франция)*,  «Рома», «Фиорентина» (иккиси – Италия), «Спарта» (Чехия), «Тоттенхэм» (Англия)*,  «Шальке» (Германия), «Шахтер» (Украина).

Иккинчи саватча: АЗ (Голландия), «Андерлехт», «Гент» (иккиси – Бельгия), «Астра» (Руминия), «Атлетик», «Вильярреал», «Сельта» (барчаси – Испания), «Боруссия» Менхенгладбах (Германия)*, «Краснодар», «Ростов»* (иккиси– Россия), «Легия» (Польша)*, «Лудогорец» (Болгария)*, «Манчестер Юнайтед» (Англия), «Олимпиакос», ПАОК (иккиси – Греция), «Хапоэль» Беер-Шева (Исроил).

*ЕЧЛ гуруҳ босқичида 3-ўринни эгалланган клублар.

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 17.00да бошланади.

1/16 финал ўйинлари 16 ва 23 февраль кунлари бўлиб ўтади. Биринчи саватчадан ўрин олган клублар иккинчи ўйиинни ўз майдонида ўтказишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика