UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  0 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  1 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   1 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  3 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  5 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  1 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  1 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  5 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  5 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  4 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  3

Бугун 16:00. Ўзбекистон U-19 - БАА U-19 Янгиликлар

Бугун 16:00. Ўзбекистон U-19 - БАА U-19

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида бугун БАА билан ўйнайди.

Ўзбекистон ёшлар термаси 23 ва 25 октябрь кунлари БАА U-19 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.  Бугун бўлиб ўтадиган биринчи ўйин “Бунёдкор” стадионида соат 16:00 да бошланади.

Мазкур учрашувни бевосита стадиондан томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни “Бунёдкор” стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар нархи оддий секторлар учун 10 000 сўм, CIP секторлари учун 25 000 сўм қилиб белгиланган. ОАВ вакиллари ЎзПФЛ аккредитацияси билан ўртоқлик ўйинига киритилади.  
25 октябрь куни 16:00 да бошланадиган беллашувга мухлислар бепул киришлари мумкин бўлади. Ушбу ўйинни стадиондан ёритмоқчи бўлган ОАВ вакиллари худди дастлабки учрашув сингари ЎзПФЛ аккредитацияси билан киришади.  

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив ороллари билан куч синашади. БАА U-19 термаси эса “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, ОЧ чиптаси йўлида мезбон Қирғизистон, Баҳрайн, Уммон ва Непалга қарши баҳс юритади.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика