UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  0 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли ҳужумчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  5 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5

Бугун 15:15. Саудия Арабистони U-23 - Ўзбекистон U-23 Янгиликлар

Бугун 15:15. Саудия Арабистони U-23 - Ўзбекистон U-23

Бугун Таиланддаги U-23 Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси финалга чиқиш ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун Саудия Арабистони билан тўқнаш келишади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 15:15да бошланади. Учрашув Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтади.


САУДИЯ АРАБИСТОНИ БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛ

Саудия Арабистони мусобақани Японияга қарши ўйинда 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Сўнгра Қатар билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилди. Гуруҳдаги сўнгги учрашувда Сурия 1:0 ҳисобида таслим қилинди. Чорак финалда Саудия Арабистони мезбон Таиландни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.


ЎЙИНОЛДИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

“Бу ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин. Ярим финалга энг кучли жамоалар етиб келишган. Биз Саудия Арабистони жамоаси билан тўқнаш келамиз. Бу жамоада жисмоний ва техник жиҳатдан кучли ўйинчилар бор. Биз уларни яхши биламиз. Насиб қилса, бор эътиборимизни мазкур ўйинга қаратамиз.

Олдиндаги ўйинлар биз учун қийин ва масъулиятли. Қўл остимдаги йигитлар билан финалга чиқишимизга ишонаман. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳозирда Ўзбекистон учун янги тарих яратишга яқин турибмиз. Мазкур ўйинда ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олишни мақсад қилганмиз", - деди Друлович.


ҲАКАМЛАР

Унга кўра Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни япониялик Рюжи Сато бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Сато 1977 йилда туғилган ва 2009 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.

Рюжи Сато ушбу мусобақада Таиланд - Баҳрайн (5:0), Иордания - Вьетнам (0:0) ва Австралия - Сурия (1:0) ўйинларида бош ҳакам бўлиб ишлади.


U-23 Осиё чемпионати
Ярим финал
Саудия Арабистони - Ўзбекистон
22 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Рюжи Сато (Япония)
Қанот ҳакамлари: Жун Михара ва Хироши Ямаучи (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)
VAR ҳаками: Хироюки Кимура (Япония)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Иида Жумпей (Япония) ва Ма Нинг (Хитой) 



Саудовская Аравия

Молодежный чемпионат. (до 23). Плей-офф . 1/2-тур

22/01/2020, 15:15

0
:
1
Тугади

Узбекистан (до23)

45'
90'


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика