UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Бугун, 10 декабрь — халқаро футбол куни Янгиликлар

Бугун, 10 декабрь — халқаро футбол куни

Теглар :  10 декабрь
БМТ ташаббуси билан ҳар йили 10 декабрь санасида норасмий тарзда Халқаро футбол куни (World Football Day) нишонланади.

Шу тариқа, бутун дунё миллионлар инсонлар учун нафақат спорт балки ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган футболга ҳурмат бажо келтиради. Шу куни сайёрамизда турли даражадаги футбол ўйинлари ўтказилади.

Тарихга мурожаат қилсак «оёқ билан тўп ўйнаш» ибораларини хитойликлар топишган. Бу ёзувлар милоддан аввалги 2000 йил олдин қайд этилган. Бу ўйин "Цу Чю" деб номланарди. Унинг маъноси «оёқ билан итариш». Футбол ўйини хитойлик аскарларнинг яхши спорт формада бўлишларини таъминлар эди.

Бу ўйин қачон пайдо бўлганини ҳеч ким билмайди. Баъзилар футбол 8 асрда Англияда пайдо бўлган дейишди.



Футбол ўйинларида дарвоза тўри илк бор 1891 йилда Англиянинг шимолий ва жанубий жамоалари ўртасидаги баҳсда қўлланилган. Қадимги Грецияда, икки ярим минг йил олдин Римда ҳам футбол ўйнашган. Грецияда бу ўйин «тўп учун жанг» деб номланган эди. Номга қараб ўшанда футболда ҳар қандай куч билан ўйнашгани тушунарли бўлса керак.

Ўзбекистонда илк футбол жамоалари 1912 йилда Қўқон ва Фарғонада пайдо бўлган. Кейинроқ, Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида футбол жамоалари ташкил этилиб, улар ўртасида мусобақалар ўтказила бошланган.

1946 йилда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ташкил этилган. 1994 йилда ЎФФ ФИФА ҳамда ОФК аъзосига айланган. 1994 йилда Ўзбекистон терма жамоаси Хиросимадаги Осиё ўйинларида чемпион бўлди. 2012 йилда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионлигига эришди. 2013 йилда ФИФАнинг "Фейр Плей" соврини ЎФФга топширилди. 2018 йилда U-23 Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди.

championat.asia сайти ходимлари бугунги байрам билан футболга алоқадор бўлган барча-барчани табриклайди. Футбол доим сизга фақат хурсандчилик тақдим этсин. Байрам муборак!


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика