UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  0 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  3 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  4 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  4 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  11 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5

Бугун 10 декабрь, халқаро футбол куни Янгиликлар

Бугун 10 декабрь, халқаро футбол куни

БМТ ташаббуси билан ҳар йили 10 декабрь санасида норасмий тарзда Халқаро футбол куни (World Football Day) нишонланади.

Шу тариқа, бутун дунё миллионлар инсонлар учун нафақат спорт балки ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган футболга ҳурмат бажо келтиради. Шу куни сайёрамизда турли даражадаги футбол ўйинлари ўтказилади.

Тарихга мурожаат қилсак «оёқ билан тўп ўйнаш» ибораларини хитойликлар топишган. Бу ёзувлар милоддан аввалги 2000 йил олдин қайд этилган. Бу ўйин "Цу Чю" деб номланарди. Унинг маъноси «оёқ билан итариш». Футбол ўйини хитойлик аскарларнинг яхши спорт формада бўлишларини таъминлар эди.

Бу ўйин қачон пайдо бўлганини ҳеч ким билмайди. Баъзилар футбол 8 асрда Англияда пайдо бўлган дейишди.



Футбол ўйинларида дарвоза тўри илк бор 1891 йилда Англиянинг шимолий ва жанубий жамоалари ўртасидаги баҳсда қўлланилган. Қадимги Грецияда, икки ярим минг йил олдин Римда ҳам футбол ўйнашган. Грецияда бу ўйин «тўп учун жанг» деб номланган эди. Номга қараб ўшанда футболда ҳар қандай куч билан ўйнашгани тушунарли бўлса керак.

Ўзбекистонда илк футбол жамоалари 1912 йилда Қўқон ва Фарғонада пайдо бўлган. Кейинроқ, Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида футбол жамоалари ташкил этилиб, улар ўртасида мусобақалар ўтказила бошланган.

1946 йилда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ташкил этилган.

1994 йилда ЎФФ ФИФА ҳамда ОФК аъзосига айланган. 1994 йилда Ўзбекистон терма жамоаси Хиросимадаги Осиё ўйинларида чемпион бўлди. 2012 йилда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионлигига эришди. 2013 йилда ФИФАнинг "Фейр Плей" соврини ЎФФга топширилди. 

championat.asia сайти ходимлари бугунги байрам билан футболга алоқадор бўлган барча-барчани табриклайди. Футбол доим сизга фақат хурсандчилик тақдим этсин. Байрам муборак!


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика