

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 43 ёшли дарвозабонни Лиссабоннинг "Спортинг" ва Истанбулнинг "Бешиктош" клублари таклиф қилишган эди.
Жанлуижи шунингдек рус ва грек клубларидан таклиф олди. ЖиЖи "Парма"га қайтиш учун барча таклифларни рад этди. Дарвозабон итальян клуби билан 2 йиллик шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, Буффон 2020/21 йилги мавсум сўнггида "Ювентус"дан кетди ва айни дамда эркин агент мақомида.



