Буффон номаълум муддатга сафдан чиқди

Alisher
15 мар 2021, 18:23
"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон номаълум муддатга сафдан чиқди.

Футболчининг белида жароҳат бор. Дарвозабоннинг тикланиш муддати ҳақида маълумот йўқ.

43 ёшли дарвозабон жорий мавсум барча мусобақаларда 10та ўйинда майдонга тушиб, 6та "қуруқ" ўйин ўтказди.

Олдинроқ "Ювентус" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзининг ҳам жароҳат олгани айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazetta dello Sport