Буффон Жаҳонда тўртинчи ўринга чиқиб олди

Narzulla Saydullayev
7 окт 2017
Италия терма жамоаси посбони Жанлуижи Буффон ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Македонияга қарши ўйинда иштирок этди.

Бу ўйин «Ювентус» дарвозабони учун терма жамоа сафидаги 172-ўйин бўлди. 39 ёшли Буффон миллий терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича Саудия Арабистони собиқ дарвозабони Муҳаммад Ал-Деайяга етиб олди ва жаҳонда тўртинчи ўринга чиқди.

Буффон европаликлар орасида биринчи ўринда.

Дунёда терма жамоаси сафида энг кўп баҳс ўтказган уч футболчи: мисрлик Аҳмад Ҳассан (184) ва Хоссам Ҳассан (178), мексикалик Клаудио Суарес (177).



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/GracenoteLive