

Бу ўйин «Ювентус» дарвозабони учун терма жамоа сафидаги 172-ўйин бўлди. 39 ёшли Буффон миллий терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича Саудия Арабистони собиқ дарвозабони Муҳаммад Ал-Деайяга етиб олди ва жаҳонда тўртинчи ўринга чиқди.
Буффон европаликлар орасида биринчи ўринда.
Дунёда терма жамоаси сафида энг кўп баҳс ўтказган уч футболчи: мисрлик Аҳмад Ҳассан (184) ва Хоссам Ҳассан (178), мексикалик Клаудио Суарес (177).




