UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  1 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139

Бу қизиқ! Суперлигада давом этаётган сериялар Янгиликлар

Бу қизиқ! Суперлигада давом этаётган сериялар

Ўзбекистон чемпионатида 21-тур арафасида турибмиз.

Йил бошидан бери 139 ўйин ўтказилди. Турнир жадвалига эътибор қаратсак, энг кўп ғалаба "Пахтакор"нинг номи ёзилган қаторда турибди (1). Энг ками эса дебютант "Турон"да (2). Мағлубиятлар борасида "Сурхон" ва "Металлург" "етакчилик" қилмоқда (13), энг кам енгилган яна "Пахтакор" (1).

Урилган ва ўтказиб юборилган голлар бўйича яна ўша жамоа етакчи — 35:8 (+27). Бу борадаги энг ёмон натижа "Сурхон"да — 10:32 (-22). Собиқ футболчилари урилаётган бир пайтда Термиз клуби рақиблар дарвозасига гол уришни ҳам ўрганиб олса, ёмон бўлмасди.

Энг узоқ пайтдан бери ғалаба қозонолмаётган жамоа — "Қизилқум" (7 ўйин). Ҳамиджон Актамов шогирдларининг сўнгги 3 очкоси 13-турда Бекободда қайд этилган эди (13-тур). Бу ўша ғалабага 2 ой тўлди. Бу муддатда ўтган 7 турда Навоий клуби 21 очколик имкониятдан 5 олди.

Энг кўп вақтдан бери мағлубиятли серия намойиш қилаётган жамоа — "Турон" (5 ўйин). Игор Шквирин шогирдлари сўнгги бор 14 август куни (15-тур) мағлубиятсиз ўйин ўтказишганди ("Сўғдиёна" - 1:0).

Энг кўп вақтдан бери давом этаётган мағлубиятсиз серия — "Навбаҳор" (6 ўйин). Наманган клуби сўнгги бор 8 август куни "Сўғдиёна"га имкониятни бой берган эди (14-тур, 1:0).

Энг узоқ вақтдан бери ғалаба қозониб келаётган жамоа — "Насаф" (3 ўйин). 

Узоқ вақтдан бери давом этаётган голли серия — "Қўқон-1912" (7 ўйин). Бахтиёр Ашурматов шогирдлари сўнгги бор 12 май куни "Пахтакор" билан ўйинни "қуруқ" ўтказишган эди.

Энг узоқ вақтдан бери дарвозаси даҳлсизлигини ушлаб турган жамоа — "Навбаҳор". Ўткир Юсупов сўнгги бор 8 август куни "Сўғдиёна" билан ўйинда гол ўтказган эди (Шоҳруз Норхоновдан). 

"Қўқон-1912" неча йилдан бери "Пахтакор"ни енголмаяпти?

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика