UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  7 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  7 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  18 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  56 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Бу қизиқ. "Пахтакор" ўйинига 1 соат 43 дақиқага кеч қолган Алимов Янгиликлар

Бу қизиқ. "Пахтакор" ўйинига 1 соат 43 дақиқага кеч қолган Алимов

1962 йилги мавсум охирида Тошкентда «Пахтакор» ва Киевнинг «Динамо» жамоалари ўртасида чемпионат ўйини ўтказилган.

Учрашувни томоша қилиш учун 60 минг ишқибоз ташриф буюрган. Баҳсга ҳамма нарса тайёр эди, фақат ҳакамдан ташқари.

Беллашувга москвалик Сергей Алимов тайинланганди, аммо ноқулай об-ҳаво туфайли у Москва аэропортида бир суткадан кўпроқ ўтирган. Самолётга ўтирар экан, кеч қолганини билган Алимовни бир нарса ўйлантирарди: «Кутишадими ёки йўқми?».

Стадион эса кутарди. "Пахтакор"да ўтирганлардан ҳеч ким тунни ухламасдан ўтказган ҳакамга самолётдаёқ кийимни алмаштириб олиш ҳақида айтилганини билмасди. Алимов самолётнинг ўзида кийимини алмаштириб олади.

«Волга» автомобили ҳакамни самолёт трапидан тўғри стадионга етказиб келади. Ўйин 1 соат 43 дақиқа кечикиб бошланади. Ўшанда "Пахтакор" беллашув якунида Юрий Беляков томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонган. Ҳакам эса уйқусиз тунга қарамай, ўйинни жуда яхши бошқариб борган.


Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика