UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Бу қизиқ: Келаси мавсумда қайси жамоалар ЕЧЛда ўйнаши мумкин? Янгиликлар

Бу қизиқ: Келаси мавсумда қайси жамоалар ЕЧЛда ўйнаши мумкин?

Европа миллий чемпионатларидаги ҳозирги онлайн жадвалга қарайдиган бўлсак, ЕЧЛнинг келаси 2019/20 йилги мавсуми қуйидагича кўриниш олади.

Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги 26та йўлланмани жамоалар тўғридан-тўғри қўлга киритади.

Гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри чиқадиганлар: ЕЧЛ ғолиби, УЕФА Европа лигаси ғолиби, Испания, Англия, Италия ва Германия чемпионатларидаги дастлабки тўртта ўйинни қўлга киритган жамоалар, Франция ва Россия чемпионатидаги ғолиб ва вице-чемпион жамоалар, шунингдек, Португалия, Украина, Бельгия ҳамда Туркия чемпионлари.


ЕЧЛ 2019/20 гуруҳ босқичига чиққан жамоалар онлайн режимда:

Испания: "Барселона", "Атлетико", "Реал", "Хетафе"
Англия: "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Тоттенхэм", "Арсенал"
Италия: "Ювентус", "Наполи", "Интер", "Милан"
Германия: "Боруссия" Дортмунд, "Бавария", "Боруссия" Менхенгладбах, "РБ Лейпциг"
Франция: "ПСЖ", "Лилль"
Россия: "Зенит", "Краснодар"
Португалия: "Порту"
Украина: "Шахтер"
Бельгия: "Генк"
Туркия: "Истанбул Башакшехир"


ЕЧЛ гуруҳ босқичига чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ғолиблари ҳам иштирок этишади. Қолган 6 йўлланма квалификация раундида ўйналади.


Қизиқ фактлар:

ЕЧЛнинг жорий мавсумдаги нимчорак финалида ўйнаётган жамоалар орасидан "Аякс", "Лион", "Манчестер Юнайтед", "Рома" ва "Шальке" ҳозирги онлайн жадвалда келаси мавсумдаги ЕЧЛдан мосуво қолмоқда.

"Хетафе" мавсум якунига қадар Ла Лигадаги ҳозирги ўрнидан пастламаса, унда жамоа келаси мавсумда ЕЧЛда дебют қилиш имкониятини қўлга киритади. Қайд этиш керакки, "Хетафе" ҳали бирор маротаба ЕЧЛда ўйнамаган ва хаттоки мазкур мусобақанинг саралаш босқичида ҳам иштирок этмаган. "Хетафе" фақатгина Европа лигасида сўнгги бор 2010/11 йилги мавсумда ўйнаш ҳуқуқига эга бўлганди.

Россия ва Туркия чемпионатида 1-2 ўринларда бораётган "Краснодар" ҳамда "Истанбул Башакшехир" мавсум якунига қадар ҳозирги эгаллаб турган поғоналаридан тушиб кетишмаса, унда келаси мавсумда мазкур жамоалар ЕЧЛда дебют қилишади.

"Милан" эса А Серияда тўртинчи ўриндан пастга тушмаса, унда жамоа 2013/14 йилги мавсумдан кейин илк бор ЕЧЛ ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика