"Бу коррупция! Бу ўғрилик!" — "Ботафого" хўжайини ўз жамоасини "Палмейрас"га ютқазганидан кейин лига раҳбарияти ва ҳакамларни айблади
03 ноя 2023 00:58
Янгиликлар
"Бу коррупция! Бу ўғрилик!" — "Ботафого" хўжайини ўз жамоасини "Палмейрас"га ютқазганидан кейин лига раҳбарияти ва ҳакамларни айблади
Мезбонлар биринчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказиб, 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда эса "Ботафого" футболчиси Адриельсон майдондан четлатилди, рақиб жамоа эса тўртта гол уришга муваффақ бўлди.
Учрашувдан сўнг ҳакамнинг қизил карточка кўрсатиш қароридан ғазабланган "Ботафого" президенти ҳакамлар ва Бразилия футбол конфедерацияси президенти истеъфосини талаб қилди.
"Бу коррупция, бу ўғрилик" — деди у "Sportv" жонли эфирида. Бу ҳодисани бутун дунё кўрди, қизил карточка йўқ эди. Адриельсон тўпга биринчи ўйнади. Қоида бузилганига ишончим комил эмас. Четлатиш ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Бу коррупция! Бу ўғрилик! Илтимос, мени жаримага тортинг. Эдналдо (Бразилия футбол конфедерацияси президенти), лекин эртага истеъфога чиқишингиз керак. Бу воқеа содир бўлиши керак" — деди Жон Текстор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар