UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Снейдер "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  0 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  2 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  29 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5

“Бу киши мактабда нима қиляптилар?” – Одил Аҳмедов футболдаги илк устози Набижон Ҳайдаров билан илк танишувни эслади Янгиликлар

“Бу киши мактабда нима қиляптилар?” – Одил Аҳмедов футболдаги илк устози Набижон Ҳайдаров билан илк танишувни эслади

Бахтиёр Абдуғафур муаллифлигидаги “Одил Аҳмедов: Орзунинг шонли йўли” китобида футболчининг ёшлигидаги воқеа эсланган.

Одил Аҳмедовнинг футболдаги илк устози бўлган Набижон Ҳайдаров билан биринчи марта қандай танишгани тўғрисидаги ҳикояни тақдим этамиз.

***

Биринчи дарсни ўтдик. Иккинчисини ҳам. Катта танаффус бўлди. Нима қилишни билмай турардим. Қарасам ҳамма ташқарига чиқяпти. Мен ҳам қўшилиб кетдим. Мактаб майдонида қий-чув кўтарганча болалар, улар орасида ёши катталар ҳам бор, футбол ўйнашарди. Мендаги тортинчоқлик, аллақандай ётсираш дарров чекинди. Югуриб бордим. Маҳалламиздаги қўшни болалар мени кўриб дарров имлади.

- Одил ўйнайсанми? Кел, бизга қўшил, одам етишмаяпти.

Дарров қўшилдим. Қизил резина тўпга югурдим. Новчароқ, катта синфдаги бир бола коптокни ҳеч кимга бермай, ҳаммани алдарди. Дарвозага яқин борганда ортига қайтардида, бошқатдан алдашни бошларди. Эрмак қилгандек. Кичкиналигим, унга қараганда кучсизлигимни ҳам унутиб тўпга оёқ қўйиб юборибман. Копток унинг оёғидан узилиб сапчиди. Тўпга биринчи бўлиб мен етиб бордим. Тўпни олиб, югурганча қарама-қарши дарвозага – иккита тош томон учдим. Дарвозабонни – юқори синфдаги яна бир болани доғда қолдириб гол урдим. Жамоамиздагилар хурсанд бўлиб кетишди. Ҳалиги новча боланинг аччиғи келганини юз-кўзидан билдим. У тўпни олди, ҳаммани бирма-бир алдаб чиқишга қасд қилгандек бизга юзланди. Ўзича бир-икки ҳаракат қилган бўлди, финт ишлатди, лекин ёнимга келганда нимадир бўлдию, яна омадим келди: коптокни олиб қўйдим. Яна учдим. Яна гол…

- Ҳой бола, ҳой бола!.. Ҳа, сен, буёққа кел!..

Қирқ беш – эллик ёшлардаги бир киши – тоғам ўйнайдиган жамоа мураббийи майдон четида туриб менга имларди. Чўчидим. Бирор ёмон нарса қилиб қўйдимми, деган ўйга бордим. “Бу киши мактабда нима қиляптилар?” дегич ўй ҳам кўнглимдан оралади. Шимимдан чиқиб кетган кўйлагимни жойига қайтаришга уриниб бордим.

- Биринчи синфга келувдингми?

- Ҳа…

- Кимнинг ўғлисан?

- Олимжон аканинг…

- Э, ўзимизнинг Раҳимжоннинг жиянимисан?

У кишининг ёқимли чеҳраси ва жилмайиб гапиришидан анча дадилландим.

- Мени танийсанми?

- Ҳа, тоғамнинг домлаларисиз…

“Тоғамнинг домласи” кулиб юборди. Бизда, Наманганда, устоз ёки тренер домла дейилади. Кулгани шунга эди.

- Футболни яхши ўйнаркансан. Мактабда домламан, футбол тўгарагимиз бор. Келгин, хўпми? Менда шуғулланасан, тушундингми?

- Хўп, домла…

Бу киши футболдаги илк устозим Набижон Ҳайдаров эди.

Етти ёшда эдим, биринчи синфда ўқирдим…

***

“Одил Аҳмедов: Орзунинг шонли йўли” китобидан


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика