Бу йил ҳам “Про” учун ўқиш бўлади

Narzulla Saydullayev
12 окт 2013, 11:05
Баҳор ва ёз ойларида бу йил мураббийлар учун “Про” лицензиясига ўқиш бўлмайди деган гап чиққанди.
Аммо яқинда бизга етиб келган маълумотларга қараганда, барибир “Про” лицензиясига курслар ташкил қилинар экан. Эшитишимизча, ўқиш 18 ноябрдан бошланади. Ҳозирча “Машъал” бош мураббийи Александр Хомяковнинг мазкур курсларда таҳсил олиши аниқ бўлиб улгарган. Чунки бу мураббийда “А” лицензияси бор. Лекин бошқалар тўғрисида маълумотга эга эмасмиз. Қашқадарёлик мураббийлар орасида Рўзиқул Бердиев (“Насаф” бош мураббийи) билан Дилшод Андаев (“Аланга” бош мураббийи) ҳам ҳозирда “А” лицензиясига эга. Чинми-ёлғонми, “Про” учун ўқиш бу йил 22 миллион сўмни ташкил этар экан.
 
Хайрулла Холиқов

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›