UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  71 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  35 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Бу чемпионатда исталган рақибни мағлуб этса бўлади Янгиликлар

Бу чемпионатда исталган рақибни мағлуб этса бўлади

U-23 Осиё чемпионати 1/4 финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.

Энди бизни Токио Олимпиадасидан битта (иккита) ўйин ажратиб турибди. Кейинги босқичда Саудия Арабистони рақибимиз бўлади. Агар бу жамоани мағлуб этсак, U-23 Осиё чемпионати тарихида иккинчи бор финалга чиқиш билан бирга ўзбек футболи тарихида биринчи бор Олимпия ўйинларига йўлланма оламиз. 

Мабодо мағлубиятга учрасак, унда 3-ўрин учун кечадиган баҳсда ғолиб бўлишга тўғри келади. Чунки Олимпиадага Осиё учун учта ўрин берилган. Япония мезбон ҳамда гуруҳдан чиқа олмаганини ҳисобга олсак, буёғига фақат медал тақадиган жамоалар Олимпия чиптасига эга бўлади. 

Бугунги ўйинда йигитлар ишонч билан ҳаракат қилишди. Бу ўйин гуруҳ баҳсларидан тамомила фарқ қилди. Биз бугун Эрон, Хитой ва Жанубий Корея билан ўйнаган Ўзбекистонни кўрмадик, балки ўзига янада ишонган, гол ўтказиб ҳам тиззаси қалтирамайдиган жамоани кўрдик. Натижада ўтказиб юборилган битта голга жавобан бешта гол урдик. 

Бу ғалабада ҳамманинг ҳиссаси бор, мураббийлар штабидан тортиб мухлислар-у, футболчиларгача. Керак бўлса, олимпиячиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Таиландга борган Рўзиқул Бердиев билан Вадим Абрамовнинг ҳам. Энди барибир ҳар бир футболчига энг катта таъсир ўтказадиган ўз она тилингда мурожаат қилишдир. Ишонамизки, Бердиев албатта "Насаф" футболчиларини тергаб қўйган. 

Бу шундай Осиё чемпионатики, исталган рақибни мағлуб этса бўлади. Бизнинг ўйиндан аввал ниҳоясига етган Жанубий Корея - Иордания баҳсини ҳам кўрдик. Иорданияликлар иккинчи таймда корейсларни "эзиб" қўйишди. Фақат зўр маҳорат эвазига амалга оширилган жарима тўпи кореяликларга наф берди. Лекин бу жамоани ютса бўлади. 

Ярим финалдаги рақибимиз Саудия Арабистони мезбон Таиландни мусобақадан чиқариб юборди. Аммо уларни ҳам зўр деб бўлмайди. Ўйини жуда бир ваҳима қиладиган даражада кучли эмас. Улар Таиландни зўрға 1:0 ютишди. 

Буёғига ҳаммаси ўз қўлимизда. Бизга халақит берадиган омиллар қолмади. Агар шу руҳда давом этсак, ишонамизки, йигитлар саудияликларни ҳам мағлуб эта олишади. Муҳими, босимга тушиб қолмаслик. Жимгина майдонга чиқиб ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Биз учун финалга чиқиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Чунки 3-ўрин учун ўйиндаги босим финалдагидан икки баробар кўп бўлади. 

Йигитларни ҳадеб ёш дейиш фикридан йироқмиз. Улар аллақачон Суперлигада пишган болалар. Бу ҳам Саудия Арабистони билан ўйинда бизнинг фойдамизга хизмат қилиши керак. Шундай экан, финал сари олға, Ўзбекистон! Биз вазифани уддалай оламиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика