UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  17 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18

Бруну Фернандешнинг фаолияти Италияда бошланганди Янгиликлар

Бруну Фернандешнинг фаолияти Италияда бошланганди

Европадаги фаолиятни бошлаш - Бруну Фернандешнинг ҳаётидаги энг қийин даврлар бўлди.

Бруну 2012 йилда пулдан жуда катта етишмовчилиги бўлганини, "Новара"да пул доимо кечикишини айтиб ўтганди. айрим пайтларда Фернандеш 4 ойни 53 евро билан ўтказган пайтлар ҳам бўлган. Бу бизнинг пулга тахминан 200 минг сўмга тўғри келади.

"Бу пулларни ойим ҳар эҳтимолга қарши, маошимиз кечикса, нимадир сотиб олишим учун берганди. Ва мен ўшанда маош салкам ярим йилга кечикишини билмагандим. Яхши ҳамки, базада бизга овқат беришарди".

"Новара"даги бир мавсумдан кейин у "Удинезе"га ўтди. Ёш португалиялик (ўшанда у 19 ёшда эди) жамоанинг қария ва афсонаси - Антонио Ди Натале билан дўстлашиб олди.

"Манчестер Юнайтед"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 

"Бруну Фернандеш мени ақлдан оздиряпти. У ёш ва мендан кўра юқори техникага эга. Унинг оёқлари бақувват ва ўйин давомида маромдан чиқиб кетмайди", - деб эслайди Антонио.

Бруну яқинда кўп нарсаларни Ди Наталедан ўрганганини тан олганди: тўғри зарба бериш техникаси, танани ушлаш баланси, очилиш амалиёти... "Раҳмат устоз! У менинг ривожланишимга катта сабаб бўлган", - у "Удинезе"дан кетаётганида шундай деганди.

Италияда у кўп нарсаларни ўрганди ва изланди. Мана бу унинг Италиядаги илк жамоаси "Новара" мураббийидан ажойиб сюжет:

"Унинг уйи детективларнинг офисига ўхшарди - ҳамма жойга стикерлар илиб ташланганди. Биринчи кўрганимда ажабландим ва кейин қарасам столга "Tavolo" ёзувли стикерга кўзим тушди, креслода "Sedia", музлатгичда эса "Frigo".

Бу итальянчани ўрганишнинг ажойиб йўли. Тез орада у бизнинг тилда гапиришни ҳам ўрганиб олди".

Бруну Фернандеш - АПЛнинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси 

Бруну хато қилмайдиган техникага ўхшарди ва ўз ўйин услубини яратишни истарди. "Спортинг"га ўтганидан кейин ҳар бир учрашувдан кейин ўз ўйинларини кўришни бошлади. Фернандеш жуда кеч бошланадиган баҳсларда иштирок этар ва уйга тунги 3-4ларда келарди ва уйқу олдидан ўз ўйинини тахлил қиларди. Ана шундай қадамлар орқали у "Манчестер Юнайтед"га етиб келди.

Шундай футболчи ойнинг энг яхши футболчиси бўлгани эса ажабланарли эмас.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика