Бруну Фернандеш эртага МЮда тиббий кўрикдан ўтади

Alisher
29 янв 2020, 16:11
"Манчестер Юнайтед" "Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича келишувга эришди.

25 ёшли португалиялик футболчи МЮ билан 2025 йилга мўлжалланган шартнома имзолайди.

Фернандешнинг маоши йилига бонуслардан ташқари 6 миллион еврони ташкил этади.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, футболчи эртага тиббий кўрикдан ўтади.

Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" ва "Спортинг" клублари ўзаро келишиб олишгани хабар қилинганди. Бунда трансфер нархи 55 миллион евро+25 миллион евро (бонус) кўринишида бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›