UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  0 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  6 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

Breaking news: Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини Европада давом эттиради Янгиликлар

Breaking news: Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини Европада давом эттиради

Теглар :  Шоҳруҳ Гадоев
Қаршининг "Насаф" жамоаси сафидаги ўйинлари билан танилган иқтидорли футболчи Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини Европа минтақасида давом эттирадиган бўлди.

Бу ҳақда сайтимиз ижодкори — Шаҳбоз Беғамов хабар қилди.


"Бунёдкор" аъзоси сифатида ўтган мавсумни Суперлигада ўтказган футболчи "қалдирғочлар"ни тарк этди.


Фаолиятини "Насаф"да бошлаган, кейинчалик Баҳрайнда "Ал-Муҳаррақ" клуби шарафини бир муддат ҳимоя қилган вингер сўнгра яна "Бунёдкор"га қайтганди. 2018 йилги мавсумда эса Жанубий Кореянинг "Тэджон Ситизен" жамоасига ўтган футболчи салкам 1,5 йил яна легионер мақомида тўп тепди. Жорий йил ёзда эса яна "Бунёдкор"га қайтган Гадоев мавсумнинг иккинчи қисмидан эътиборан "қалдирғочлар"га кўмаклашди. Мавсум тугагач эса шартномаси ниҳоясига етган футболчи Озарбойжондан бўлган қизиқиш туфайли собиқ "Интер Баку", яъни ҳозирги "Кешля" номи билан аталадиган клуб билан шартнома имзолади.


Озарбойжон чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда кетаётган мазкур жамоа жорий мавсум Европа лигаси йўлланмаси учун жиддий курашмоқда. Айни пайтда чемпионатда биринчи давра ўйинлари якунига етган ва трансфер ойнаси очиқ. Мазкур трансфер бозоридан фойдаланган клуб ўзбекистонлик иқтидорли футболчи Шоҳруҳ Гадоев  билан шартнома имзолади. Шартнома 1,5 йилга тузилди.


"Кешля" жамоаси Озарбойжон премьер лигасида 2008 ҳамда 2010 йиллари чемпионга айланган. Шунингдек, клуб 2018 йилги мавсумда Озарбойжон Кубогида ғолиб чиққан. Жорий мавсум "Кешля" жамоаси совринли ўринлар учун жиддий курашмоқда.


Эслатиб ўтамиз, куни кеча Озарбойжон чемпионатида биринчи давра якунланди ҳамда жамоалар таътилга йўл олишди. Премьер лига ўйинлари февралдан эътиборан яна давом эттирилади.


Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика